Халқ фаровонлиги, соғлиги йўлида

18 Январь, 12:44 • Депутат минбари, Фракция, Хоразм вилояти, Янгиликлар • 63 марта кўрилди • Комментариев к записи Халқ фаровонлиги, соғлиги йўлида нет

Олий Мажлис Қонунчилик палатасига “Адолат” СДП дан сайланган депутат Мақсуд  Қурбонбоев “Адолат” СДП Янгибозор туман Кенгаши раиси Жуманова Гўзалхон билан биргаликда туман “Адолат” кабулхонасига 10 январ куни келиб тушган Ширинқўнғирот қишлоғи Ачакалъа маҳалласида яшовчи Олимбой Тажимуратовнинг мурожаати юзасидан О.Тажимуратов хонадонига борди. О.Тажимуратовнинг турмуш ўртоғи 1968 йилда туғилган О.Рахимова туман тиббиёт бирлашмасида шошилинч бўлим кичик хамшираси бўлиб кўп йиллар ишлагани, 2013 йилдан буён чап  томон фалажи, инсуьлт билан касаллангани, чап томон оёқ-қўли ишласмаслиги, 1-гурух ногиронлиги нафақасини олиши, иқтисодий ахволини яхшилаш учун битта фарзанди коллежнинг 3-курсидан чет элга ишлаш учун кетгани, унинг ишлари ҳам яхшимаслиги сабабидан, уни даволатиш  учун молиявий имконияти йўқлиги, аравача беришини, физотерапия муолажаларини олиш учун ёрдам беришларини ўз мурожаатида баён қилган эди. Туман Кенгаши раиси Г.Жуманова туман ТТБ бошлиғи Ғ.Полвоновга 12 январ куни мурожат юзасидан аравача беришини, физотерапия муолажаларини олиш учун ёрдам беришларини сўраб ёзма мурожаат қилгани, лекин бўлимларда беморлар кўплиги сабабли 15 январдан ётқизилишини билдирган бўлса ҳам, муаммо ечими чўзилаётгани учун Олий мажлис Қонунчилик палатасига “Адолат” СДП дан сайланган депутат Мақсут  Қурбонбоев билан бирга ушбу хонадонга бориб шу жойнинг ўзида мурожаат юзасидан тегишли бўлган ташкилотлар чақирилиб муаммо ҳал қилинди. “Адолат” СДП нинг Янгибозор туман ташкилотининг янги хонаси хам кўздан кечирилиб, таъмирланиши, жиҳозланиши, аъзолик, ҳужжатлари юритилиши, сессияларга масалалар киритилиши, йўл қўйилган камчиликлар, партиянинг намунали фаолиятига тўсиқ бўлаётган муаммолар ечими юзасидан  зарур тавсиялар ва маслаҳатлар берди. 17-январ куни О.Рахимова туман касалхонаси терапия бўлимининг 4-палатасига физотерапия муолажаларини олиш учун ётқизилди. Аравача муаммоси ҳал қилинди. Туман ҳокимлигининг ташаббуси билан хонадон атрофлари ободонлаштирилиб, уй фасадлари, хожатхоналари, томлари, яшаш хоналари таъмирлаб, пардозлаш ишлари бошланди. Маҳалла фукаролар йиғини мутасаддилари бу ишларга яқиндан ёрдам бермокда. Чет элда ишлаш учун кетган фарзандининг ўз юртига қайтиши унга шу ерда ишлаш имкониятини яратиб иш билан таъминлаш тўғрисида таклифлар берилди. Хуллас, Янгибозорда янгиликлар хайрли ишлар самараси, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатларининг  халқ дардига малҳам бўлиши, халқ фаровонлиги, соғлиги йўлидаги эзгу ишлари халқ кўнглига хуш келмоқда.

Г.ЖУМАНОВА,

Янгибозор туман Кенгаши раиси

Халқ фаровонлиги, соғлиги йўлида was last modified: Январь 20th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »