Халқ ўз қаҳрамонларини унутмайди

30 Январь, 16:10 • Тадбир, Хоразм вилояти, Янгиликлар • 168 марта кўрилди • Комментариев к записи Халқ ўз қаҳрамонларини унутмайди нет

Шу кунларда Республикамизнинг барча ҳудудларида Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Каримов хотирасига бағишланган хотира тадбирлари бўлиб ўтмоқда. Шовот туманидаги 1-сон умумтаълим мактабида ҳам етук сиёсатчи, давлат арбоби Ислом Каримовнинг 80 йиллик тантанасига бағишлаб “қалбимизда мангу барҳаёт” номли учрашув ташкил этилди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП Шовот туман ташкилоти ҳамда мактаб раҳбарияти томонидан ташкиллаштирилган хотира тадбирига туман “Нуроний” жамғармаси, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди ходимлари ҳамда меҳнат фахрийлари, мактабнинг ўқитувчи ва ўқувчилари иштирок этишди.

Эрбаева Зебо 1-умумтаълим мактаби она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси, партия фаоли:

Муҳтарам Ўзбекистон Республикаснинг биринчи Президенти И.Каримов ҳақида қанча гапирсак, шарафласак камдек туюлади. Мустақиллигимиз асосчиси, юртимизинг тинч ва осойишта ҳаёт кечиришини таъминлашдек буюк жасоратни бажара олган давлат арбоби доимо қалбимизда яшайди. Бу каби учрашувлар эса ўқувчиларни янада ватанпарвар, аждодларига муносиб авлод бўлиши лозимлигига чақиради.

Тадбирда мактабнинг 7-8-9-10 синф ўқувчилари томонидан биринчи Президентимиз томонидан айтилган эзгу фикрлар, буюк ва озод келажакка давъат этувчи ғоялар шеърий сатрлар орқали айтиб ўтилди. Иштирокчиларга Ислом Каримовнинг ҳаёти ва иш фаолиятини тасвирловчи видеоролик ҳам намойиш этилди.

Дарҳақиқат, Халқ ўз қахрамонларини хеч қачон унутмайди.  Бугун эркин ва озод, обод диёрда яшаётган ҳар бир инсон  Ўзбекистоннинг биринчи Президенти Ислом Каримовдан миннатдорлигини билдирмоқда. Биз ҳам шу ватан фарзанди, улуғ сиймонинг бир издоши сифатида ватанни жондан севиб ардоқлашга, кўз қорачиғидай асрашга ваъда берамиз.

Юлдуз ЖУМАНИЯЗОВА,

Ўзбекистон “Адолат ” СДП

“Ёшлар қаноти ” раиси

Халқ ўз қаҳрамонларини унутмайди was last modified: Январь 31st, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »