Ички йўллар масаласи сессия кун тартибида

11 Январь, 17:15 • Депутатлик гуруҳи, Сессия, Хоразм вилояти, Янгиликлар • 101 марта кўрилди • Комментариев к записи Ички йўллар масаласи сессия кун тартибида нет

Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг Шовот туман ташкилоти ва Халқ депутатлари Шовот туман Кенгашидаги партия гуруҳи томонидан партиянинг “Жамоатчилик назорати — қонун устуворлиги гарови” лойиҳаси доирасида Ўзбекистон Республикасининг “Автомобиль йўллари тўғрисида”ги Қонуни ижроси юзасидан йўл инфратузилмасини, айниқса маҳаллалар ичидаги кўчаларни сақлаш, таъмирлаш ва реконструкция қилиш ҳолати бўйича ўрганишлар олиб борилди.

Ўрганишлар натижасида Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг Халқ депутатлари Шовот туман Кенгашидаги партия гуруҳининг ташаббуси билан тумандаги Қозоққалъа маҳалласининг Қозоққалъа кўчаси, Пахтакор маҳалласининг Обод ва Туркистон кўчалари, Бунёдкор маҳалласининг Янгиобод кўчаси, Кумёп маҳалласининг Алпомиш кўчаси, Истиқлол маҳалласининг Ўзбекистон кўчаси йўллари Куз ва Қиш мавсумида пиёда ва автомошина ҳайдовчилари учун ноқулайликлар туғдириб келаётганлиги аниқланди.

Айнан шу каби ҳолатларни тўғирлаш ҳамда олдини олиш мақсадида Шовот туман партия депутатлик гуруҳи томонидан туман Кенгаши сессиясига ўрганишлар натижаси бўйича масала киритилди. Сессияда ўрганиш натижалари тўғрисида туман кенгаши депутати Бекзод Ражабов таҳлилий ахборот берди.

Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг Халқ депутатлари Шовот туман Кенгашидаги партия гуруҳининг ташаббус ва таклифларини инобатга олиб, Халқ депутатлари Шовот туман Кенгаши томонидан туман Ободонлаштириш бошқармаси, ва туман йўллардан фойдаланишни таъминлаш пудрат корхонаси раҳбарларига ҳамкорликда маҳаллаларда жойлашган кўчаларнинг ички хўжалик йўлларидаги мавжуд муаммо ва камчиликларни бартараф этиш чораларини кўриш, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Шовот туман бўлими ҳамда туман Ички ишлар бўлими билан ҳамкорликда барча корхона ташкилот ва муассасалар ҳамда маҳаллаларда, йўллардан фойдаланиш қоидалари ҳамда ушбу қоидаларни бузганлик учун қонунда белгиланган тартибда жавобгарликка тортиш юзасидан тегишли тушунча ва тарғибот ишларини олиб бориш ҳамда ушбу қарор ижроси бўйича Халқ депутатлари Шовот туман Кенгашининг саноат, транспорт, қурилиш, алоқа, коммунал хўжалик ҳамда аҳолига хизматлар кўрсатиш масалалари бўйича доимий комиссиясига йилнинг ҳар чорагида ахборот тақдим этиб бориши бўйича вазифалар белгиланди.

Юридик ва жисмоний шахслар томонидан йўл қурилиши ишларида, йўл-қурилиш материаллари, маҳсулотлар ва конструкцияларни ишлаб чиқаришда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига риоя этилиши, қурилиши тугалланган йўл объектларини фойдаланишга қабул қилиш бўйича депутатлик назоратини ташкил этиш, йўл қурилиши бўйича шаҳарсозлик қонунчилигига риоя қилиниши устидан назорат қилишни ташкил этиш борасида техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида норматив ҳужжатларни такомиллаштиришга доир таклифлар киритиш ва унда иштирок этиш юзасидан депутатлик ва жамоатчилик назоратини ўрнатиш вазифалари эса Халқ депутатлари Шовот туман Кенгаши депутатлари зиммасига юклатилди.

Албатта, қонун ва унинг ижроси таъминланган жойда ҳамиша адолат қарор топади. Зеро Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг мақсади ҳам ватан равнақи, юрт тинчлиги ва албатта қонун устуворлигини таъминлашга қаратилган.

                                                                          Меҳриноз АБДИЯЗОВА,

                                                                                            Ўзбекистон “Адолат” СДП

Шовот туман ташкилоти раиси

 

Ички йўллар масаласи сессия кун тартибида was last modified: Январь 11th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »