Инновацион иқтисодиёт, фаол тадбиркорликни ривожлантириш – тараққиётнинг муҳим омили

15 Январь, 17:28 • Жиззах вилояти, Тадбир, Янгиликлар • 190 марта кўрилди • Комментариев к записи Инновацион иқтисодиёт, фаол тадбиркорликни ривожлантириш – тараққиётнинг муҳим омили нет

Ҳозирги пайтда мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва бозор ислоҳотларини чуқурлаштиришга қаратилган Давлат дастурлари ҳамда бу борадаги муҳим ва устувор йўналишларни белгилаб берувчи ҳужжатлар юртимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасининг янада ривож топишига замин яратаётган бўлиб, оилавий тадбиркорлик ҳамда ёш тадбиркорлар сафини янада кенгайишига йўл очиб бермоқда.

Ёшларни тадбиркорликка янада кўпроқ қизиқтириш ва инновацион технологияларни турли соҳаларда кенг жорий қилишга қаратилган этибор, ҳамда бу соҳаларда яратилаётган имкониятлар билан ёшларни янада яқинроқ таништириш мақсадида Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Жиззах вилоят Кенгаши ҳамда Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти Жиззах вилоят ташкилоти билан ҳамкорликда Жиззах шаҳридаги “Жиззах Текстил” МЧЖ хорижий корхонасида “Инновацион иқтисодиёт, фаол тадбиркорликни ривожлантириш – тараққиётнинг муҳим омили” мавзусида тадбир  ташкил қилинди. Ушбу тадбирда Жиззах вилоят ҳокимининг жамаот ва диний ишлар котибияти вакиллари, Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти Жиззах вилоят ташкилоти ходимлари, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Жиззах вилоят Кенгаши ходимлари, Халқ депутатлари Жиззах вилоят, туман, шаҳар Кенгаши депутатлари, партиянинг “Ёш адолатчилар” қаноти вакиллари, партия фаоллари, “Жиззах Текстил” МЧЖ ХК  ходимлари ҳамда Жиззах шаҳар ҳудудида истиқомат қилувчи уюшмаган ёшлар ва ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Тадбирни Ўзбекистон “Адолат” СДП Жиззах вилоят Кенгаши раиси Ориф Шукуров ҳамда Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти Жиззах вилоят ташкилоти раиси Олмос Гадоевлар очиб беришар экан, тадбирдан кўзланган асосий мақсад ёшларнинг ижтимоий фаоллигини, халқимизнинг эртанги кунга ишончини, тадбиркорларимизнинг инновацион ғоялар ва технологиялардан унумли фойдаланишларини янада кучайтириш эканлигини айтиб ўтишди.

Шундан сўнг сўзга чиққанлар ҳукуматимиз томонидан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагида бўлган касб-ҳунар коллежларининг битирувчиларини бу соҳага жалб қилиш, тадбиркорлик йўналишида зарур кўникмаларини шакллантириш, ўз бизнесларини ташкил этиш ва самарали фаолият юритишларига кўмаклашиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилаётган бўлиб, бу борада маҳаллий ҳокимлик ва манфаатдор идоралар ҳамкорлиги йўлга қўйилганлигига тўхталиб ўтишди.

Тадбирда қатнашган “Жиззах Текстил” МЧЖ хорижий корхонаси ходимлар бўлими бошлиғи Озод Холжўраев “Жиззах Текстил” МЧЖ хорижий корхонасида 2018 йилда инновацион технологияларни жалб қилиш юзасидан амалга ошириладиган ишлар, бу ерда яратилаётган янги бўш ўринлари, бўш иш ўринларига эса асосан ҳеч қаерда ўқимайдиган, тайин бир машғулотга эга бўлмаган уюшмаган ёшлар жалб қилинаётганлигини айтиб ўтди. Тадбирда иштирок этган “Ҳамкорбанк” Жиззах вилоят бўлими ходимлари иштирокчиларга кредит олиш тартиби, бизнес лойиҳаларга кредитлар ажратиш масалаларига алоҳида тўхталди.

Шундан сўнг ушбу корхонада ишловчи мамлакатимиз иқтисодиётини ривожлантиришда, ишлаб чиқариш жараёнида замонавий инновацион технологиялардан самрали фойдаланишда намуна кўрсатаётган партия фаоллари Ўзбекистон “Адолат” СДП вилоят Кенгаши томонидан эсдалик совғалари билан тақдирланишди. Шунингдек, партиянинг дастурий мақсад ва вазифаларига хайрихоҳлик билдирган, партия сафига янги қабул қилинган аъзоларга партиянинг аъзолик гувоҳномалари топширилди.

Достон  ЗОКИРОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Жиззах вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати котиби

Инновацион иқтисодиёт, фаол тадбиркорликни ривожлантириш – тараққиётнинг муҳим омили was last modified: Январь 15th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »