Инновация — бу келажак ва юксалиш сари ташланган қадам

25 Январь, 10:07 • Қорақалпоғистон Республикаси, Муносабат, Янгиликлар • 185 марта кўрилди • Комментариев к записи Инновация — бу келажак ва юксалиш сари ташланган қадам нет

Мамлакатимиз тарихида биринчи маротаба мамлакатимиз парламенти Олий Мажлисга муҳтарам Президентимиз тақдим этган мурожаатнома ўзининг аҳамияти жиҳатидан халқчиллиги ва юртимиз равнақи йўлидаги янги ташаббусларга тўлалиги билан барча юртдошларимиз томонидан катта қизиқиш билан ўрганилмоқда.

Мурожаатномада давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек 2017 йил юртимизда тараққиётнинг янги босқичини бошлаб берган, халқ билан мулоқот қилиш буйича тизим яратилган, халқ билан бамаслаҳат ҳаётнинг барча жабҳаларида янги режалар белгилаб олинган, юксалишлар сари қадамлар ташланган йил бўлди.

Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил давомида юртимизда яшаб келаётган, лекин фуқаролиги бўлмаган 1100 дан ортиқ шахсга Ўзбекистон фуқаролиги берилганлиги, бу инсон ҳуқуқ ва эркинликларини амалда таъминлашга қаратилган ишларимизнинг тастиғи эканлигини таъкидлаб ўткани қалбимизни ҳаяжонга тўлдириб, юрт фуқароси бўлишнинг энг олий бахт эканлигини чуқур англаб етишга хизмат қилади.

Ҳақиқатан ҳам чин маънода инсон манфаатларини олий қадрият сифатида улуғлаган юртдагина мана шундай улуғ ишлар амалга оширилади.

Ўткан йилда мамлакатимизда 161 та йирик саноат объектининг ишга туширилишининг ўзи ва янгидан ташкил этилаётган эркин иқтисодий ва саноат зоналари, халқимиз турмуш фаровонлигини таъминлаш йўлида кенг кўламли ислоҳотларнинг бош мақсади — инсон учун муносиб ҳаёт тарзини таъминлашга қаратилганлигидан дарак беради.

Бугун Оролбўйи минтақасида яшовчи ҳар бир юртдошимиз давлатимиз раҳбари раҳнамолигида Оролбўйида экологик вазиятни яхшилаш юзасидан аниқ чоралар кўрилиб, молия вазирлиги ҳузурида Оролбўйи минтақасини ривожлантириш жамғармаси тузилганлиги ва унга 200 миллиард сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилиши натижасида  Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти аҳолисининг сув таъминоти, турмуш шароити яхшиланганлиги, шу билан бирга, мазкур ҳудудларда 3 минг километрдан ортиқ ички йўллар капитал таъмирланиб ва реконструкция қилинганлиги, Орол фожиаси оқибатларини бартараф этиш йўлидаги аниқ мақсадли ишлар эканлигини чуқур англайди.

Шу ўринда алоҳида таъкидлаб ўтиш ўринли-ки, 2017 йилда Қорақалпоғистонликлар ҳаётида ҳам катта янгиликлар руй берди.

Айниқса, олис Муйноқ тумани аҳолисининг тоза ичимлик суви билан таъминланганлиги, ушбу ҳудудда истиқомат қилаётган кўп минг сонли халқнинг олқишига сазовор бўлди.

Кундан-кунга янги чирой очаётган Нукус шаҳри ва унинг Марказида бўлаётган бунёдкорлик ишлари, ҳар биримизнинг кўз ўнгимизда янги шаҳарсозликнинг ҳақиқий намунаси сифатида гавдаланмоқда.

Шулар қатори муҳтарам Юртбошимизнинг “Ўзбекистон илм-фан, интеллектуал салоҳият соҳасида, замонавий кадрлар, юксак технологиялар борасида дунё миқёсида рақобатбардош бўлиши шартдеган пурмаъно сўзлари биз ўқитувчи-педагоглар қалбини жунбушга келтириб, масъулиятимизнинг янада ортишига сабаб бўлмоқда.

Ахир, замонавий илм-фан, интеллектуал салоҳият, замонавий кадрлар биз бугун таълим ва тарбия бераётган авлодларга боғлиқ эмасми.

Мамлакатимизда 2018 йилнинг давлатимиз раҳбари ташаббуси билан “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” деб номланиши йилимизнинг янада файзли ва баракали, халқимиз учун омадли бўлишига хизмат қилади.

Сабаби, мурожаатномада таъкидланганидек, инновация —  бу келажак ва юксалиш сари ташланган қадам дегани.

Хулоса ўрнида айтадиган бўлсак, Халқимизнинг давлатимиз раҳбари раҳномалигида юксалиш сари ташлаётган қадамлари қутлуғ бўлсин

Ўлбосин СЕЙТЖАНОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Нукус шаҳар Кенгаши депутати,

 педагогика фанлари номдози, доцент

Инновация — бу келажак ва юксалиш сари ташланган қадам was last modified: Январь 25th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »