Инновация — тараққиёт кўзгуси

26 Январь, 17:46 • Қорақалпоғистон Республикаси, Муносабат, Янгиликлар • 121 марта кўрилди • Комментариев к записи Инновация — тараққиёт кўзгуси нет

Мамлакатимиз раҳбари ташаббуси билан ишлаб чиқилган, Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида илгари сурилган мақсад ва вазифалар Жонажон ватанимизнинг янги тараққиёт йўлини белгилаб бергани билан ўта аҳамиятлидир.

Мамлакатимиз парламенти Олий Мажлисга Муҳтарам Президентимиз тақдим этган мурожаатнома ўзининг тарихий аҳамияти ва халқчиллиги юртимиз равнақи йўлидаги янги ташаббусларга тўлалиги билан қатор Ҳаракатлар стратегиясидан ўрин олган 5 йўналишдаги вазифаларни амалга ошириш буйича дастуриламал вазифасини ҳам ўташи аниқ.

Мурожаатномада давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек 2017 йилда иқтисодиёт соҳасида замон талабларига жавоб берадиган, янгича маъно-мазмундаги ва самарали ислоҳотларни амалга ошириш йўлида биринчи қадамларни йўлга қуйганимиз, эл-юртимиз, меҳнаткаш халқимиз кўз ўнгида ва иштирокида амалга ошаётганлигига, бугун барчамиз гувоҳмиз.

Ўткан йилда мамлакатимизда 161 та йирик саноат объектининг ишга туширилиши ва мана шундай қатор йирик лойиҳалар асосида амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида 2017 йилда барқарор иқтисодий ўсиш суръатлари 5,5 фоизни ташкил этганлиги, экспорт ҳажми қарийб 15 фоизга кўпайганлиги халқимиз учун муносиб ҳаёт тарзини таъминлаш йўлида амалга оширилаётган кенг кўламли янги ислоҳотлар самарасидир.

Шулар қатори Муҳтарам Юртбошимизнинг халқимиз эртага эмас, узоқ келажакда эмас, айнан бугун ўз ҳаётида ижобий ўзгаришларни кўришни истайди. Бизнинг меҳнаткаш, оқкўнгил, бағрикенг халқимиз бунга тўла ҳақлидир, деган ҳаётбахш сўзлари, бугун ҳар бир юртдошимиз қалбидан чуқур жой олиб, янги марралар сари рухлантирмоқда.

Мурожаатномада қайд этилганидек, 2017 йилда 21 та олий даражадаги ташрифлар амалга оширилиб, 60 дан ортиқ давлат ва халқаро ташкилотлар раҳбарлари ва вакиллари билан учрашувлар ўтказилганлиги, натижада 400 дан ортиқ битим ва келишувларга эришилиб, қарийб 60 миллиард АҚШ доллари ҳажмидаги савдо ва сармоявий шартномалар имзоланганлиги, қабул қилинган ҳужжат ва келишувларни ўз вақтида тўлиқ бажариш мақсадида 40 та “йўл харитаси” ишлаб чиқилиб, хорижий ҳамкорларимиз билан биргаликда амалга оширилаётганлиги, мамлакатимиз раҳбарининг узоқ ва яқин биз билан дўстона ҳамкорлик ўрнатишни мақсад қилган давлатлар ва уларнинг раҳбарлари билан очиқ ва дўстона муносабатларни тўғри ташкил этаётганлигининг самарасидир.

Мамлакатимизда 2018 йилнинг давлатимиз раҳбари ташаббуси билан “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” деб номланиши жорий йилда ва ундан кейин ҳам иқтисодиётимизнинг янада тараққий этиши, илм-фан ва саноатда йирик юксалишларга хизмат қилади.

Сабаби фаол тадбиркорлик – жамиятдаги фаол ривожланиш, инновацион ғоялар ва технологиялар эса тараққиётнинг юксалишини белгилайдиган мезон ҳисобланади.

Нурлибой ҚАЙПБЕРГЕНОВ,

Ўзбекистон Адолат СДП

Қорақалпоғистон ҳудудий Кенгаши

Ижроия Қўмитаси аъзоси

Инновация — тараққиёт кўзгуси was last modified: Январь 26th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »