Истеъмолчи ҳуқуқи тикланди

25 Январь, 18:32 • Самарқанд вилояти, Янгиликлар • 114 марта кўрилди • Комментариев к записи Истеъмолчи ҳуқуқи тикланди нет

Бугун ҳар бир фуқаро ўзини ўйлантираётган масала, муаммо ва таклифи билан очиқчасига барча ташкилотларга мурожаат қила олади, энг асосийси белгиланган муддатда мурожаатига жавоб олиш имкониятига эга.

Нуробод туманида яшовчи Ф.Маҳкамов Самарқанд шаҳридаги “Эркин савдо” савдо мажмуасида жойлашган савдо дўконидан 950 000 (тўққиз юз эллик минг) сўмга электр токи ишлаб чиқарувчи ускуна (движок) сотиб олади. Сотувчи мижозга касса чекини бермагани ҳам майликуя, не ниятларда сотиб олган ускунаси ҳам носоз чиқди.

Ф.Маҳкамов ускунани сотувчига қайтариб пулини қайтиб беришини сўраб мурожаат қилди. Савдо ходими эса унга 400 000 (тўрт юз минг) сўм бериб, қолганини “бир-икки кунда” олиб кетишини маълум қилди. Шунга ҳам рози бўлган харидор Маҳкамов қолган пулини олиш мақсадида бир ҳафта давомида ҳар куни қанча йўл босиб, оввораю-сарсон бўлиб сотувчи олдига боради, лекин пулини ололмайди.

Ушбу ҳолатдан норози бўлган Ф.Маҳкамов халқ депутатлари Самарқанд шаҳар Кенгашидаги “Адолат” СДП депутатлик гуруҳи ҳамда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ҳудудий бирлашмага мурожаат қилди. Фуқаро мурожаати асосида ўрганиш ишлари олиб борилди, натижада муаммо ижобий ҳал этилиб,  Ф.Маҳкамовга қолган сумма 550 000 (бешюз эллик минг)сўм ундириб берилди.

Гулчеҳра БЕРДИЁРОВА,

Партия фаоли

Истеъмолчи ҳуқуқи тикланди was last modified: Январь 25th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »