Истиқлол асосчисини хотирлаб

26 Январь, 16:41 • Андижон вилояти, Тадбир, Янгиликлар • 106 марта кўрилди • Комментариев к записи Истиқлол асосчисини хотирлаб нет

Тарих силсиласида кўплаб аждодларнинг номлари муҳрланиб қолган. Эзгулик йўлида, халқимизнинг бахт-саодати учун курашган инсонларнинг номлари эса зарҳал харфлар билан битилиши айни ҳақиқат. Шу маънода Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов ҳам ўзидан муносиб ном қолдириб миллатнинг ўлмас даҳосига айланди. Мустақиллигимизнинг чинакам меъмори ва асосчиси таваллудининг 80 йиллиги республикамизда кенг нишонланаётгани бежиз эмас.

Андижон қишлоқ хўжалик институтида Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилоят кенгаши ташаббуси билан ўтказилган хотира тадбирида ҳам Биринчи Президентимизнинг сиймоси ёрқин гавдаланди. Маърузаларда собиқ мустабид тузум даврида аёвсиз топталган миллий қадриятларимиз, урф-одатларимиз, муқаддас динимиз, азалий анъаналаримизни тиклаш юзасидан кенг қамровли ишлар олиб борилганлиги қайд этилди. Мустақиллик йўлбошчиси бошчилигида амалга оширилган бу ишларни чин маънода маънавий жасорат дейиш мумкин. Шунинг учун ҳам халқимиз Ислом Каримовнинг номини фахр ва ифтихор билан эслайди.

Талабаларнинг чиқишларида буюк давлат арбобининг ёшларга алоҳида эътибор қаратгани, фарзандларимизни хеч кимдан кам эмаслиги ва кам бўлмасликларини энг долзарб вазифа деб билгани тилга олинди. Ислом Каримов ҳаёти билан боғлиқ видеофилъм ва ижодкор ёшлар томонидан ўқилган шеърлар йиғилганларда қизиқиш уйғотди. Юртимиз тарихида ўчмас из қолдирган буюк инсонниг хотирасига ҳамиша ҳурмат ва эҳтиром бажо келтириш барчамизнинг  инсоний бурчимиз эканлиги таъкидланди.

— Ҳақиқат учун кураш, қатъиятлилик каби фазилатлар инсоннинг ёшлик чоғларидан шаклланади, -дейди талаба, “Ёш адолатчилар” қаноти фаоли Гавҳарой Насирдинова. — Муҳтарам бобомизда беназир қобилят, кучли қувват ва қийинчиликлар олдида мардона тура олиш хусусияти бор эди. Эхтимол бобомиз болалигиданоқ Амир Темурдек аждодининг “Куч адолатда” деган ҳикматини теран ҳис этгандир. Тарихий обидаларимизга узоқ тикилиб, келажакни ҳам ўз ҳаёлида идрок этгандир балки…

Тадбир давомида юртимизни Истиқлол йўлига олиб чиққан буюк инсон номи билан боғлиқ ҳар бир нарса кишида фахр ва ифтихор туйғуларини уйғотиши, ғурур бағишлаши ўз ифодасини топди. “Биринчи Президентимизни хотирлаб” мавзусида ўтказилган иншолар кўрик танловининг ғолиблари тақдирландилар.

Муҳаббат ОТАМИРЗАЕВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

 Андижон вилоят Кенгаши иш юритувчиси

Истиқлол асосчисини хотирлаб was last modified: Январь 26th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »