Изчил ва фаол дипломатия: халқимиз фаровонлигини юксалтириш сари

15 Январь, 17:40 • Депутат минбари, Муносабат, Янгиликлар • 166 марта кўрилди • Комментариев к записи Изчил ва фаол дипломатия: халқимиз фаровонлигини юксалтириш сари нет

Маълумки, жорий йилнинг 11 январь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва мамлакатимизнинг хориждаги элчихоналари фаолияти таҳлилига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Унда иштирок этган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ўз нутқида Ўзбекистон ташқи сиёсатининг 2017 йилги асосий натижаларини сарҳисоб қилиб, 2018 йил ва ундан кейинги йилларда мамлакатимиз дипломатияси олдида турган устувор вазифаларга тўхталиб ўтди.

Президентимиз тўғри таъкидлаб ўтганидек, 2017 йил мамлакатимиз ташқи сиёсати учун жуда сермаҳсул ва самарали йил бўлди. Биз катор хорижий мамлакатлар билан, хусусан Марказий Осиёдаги қўшниларимиз билан дўстона муносабатларни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш бўйича аниқ натижаларга эришдик. Йил давомида мамлакатимиз раҳбариятининг 60 га яқин мамлакатларнинг давлат ва ҳукумат раҳбарлари билан олий даражадаги учрашувлари давомида 200 дан ортиқ турли даражадаги шартномалар, шунингдек, савдо-иқтисодий ва инвестиция соҳаларида қиймати қарийб 60 миллиард долларлик келишув ва битимлар имзоланди. Чет эл мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар билан амалий ҳамкорликни ривожлантириш бўйича 40 дан ортиқ “йўл хариталари” тасдиқланди ҳамда эришилган аҳдлашувлар ана шу «йўл хариталари» асосида бугун бугунги кунда ҳаётга татбиқ этилмоқда.

Бироқ шиддат билан ўзгариб, ривожланиб бораётган ҳозирги давр, мамлакатимизда тобора чуқурлашиб бораётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар миллий дипломатиямиз олдига ҳам янги-янги вазифаларни қўймоқда.

Хусусан, мамлакатимизда «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”, деб эълон қилинган 2018 йилда биз ўз олдимизга ниҳоятда улуғвор мақсадларни белгилаб олмоқдамиз, Бу эса, миллий дипломатиямиздан ўта фаол бўлишни ва ўз иш услубини қатъий ўзгартиришни талаб этади.

Давлатимиз раҳбари ўз нутқида дипломатиямиз олдида турган истиқболли вазифаларга тўхталар экан, мамлакатимизнинг экспорт салоҳиятини юксалтиришга кўмаклашиш; унинг саноати ва инфратузилмаларини модернизация қилиш ва ривожлантириш учун хорижий инвестициялар, илғор замонавий технологиялар ва илм-фан ютуқларини кенг жалб этиш; Ўзбекистонга келаётган сайёҳлар оқимини кенгайтириш бўйича фаол ва тизимли иш олиб бориш каби вазифаларни яқин ва ўрта истиқболда миллий дипломатиямиз эътибор қаратиши зарур бўлган устувор йўналишлар сифатида қайд этди.

Албатта, келгусида ушбу вазифаларнинг самарали ижро этилиши, шубҳасиз, мамлакатимизнинг халқаро ҳамжамиятга интеграциясини чуқурлаштиришга, унинг халқаро обрў-нуфузини янада юксалтиришга, пировардида эса, халқимиз турмуш даражаси ва фаровонлигини тубдан оширишга хизмат қилади.

Қодир ЖЎРАЕВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг

Халқаро ишлар ва парламетлараро алоқалар қўмитаси аъзоси

Изчил ва фаол дипломатия: халқимиз фаровонлигини юксалтириш сари was last modified: Январь 15th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »