Лойиҳа – барчага мақул келмоқда

31 Январь, 18:25 • Қорақалпоғистон Республикаси, Партия лойиҳаси, Янгиликлар • 169 марта кўрилди • Комментариев к записи Лойиҳа – барчага мақул келмоқда нет

Партиямиз ўзининг сайловолди дастуридаги мақсад ва вазифаларидан келиб чиққан ҳолда фуқароларимизни атроф-муҳитга, табиатга нисбатан муносабатини янада шакллантириш мақсадида бир қанча лойиҳаларни амалга ошириб келмоқда. Атроф муҳит ифлосланишининг олдини олиш мақсадида ташкил этилган лойиҳалар фуқароларда юртимизнинг ҳар бир гўшасини озода сақлашга, мамлакатимиз фаровонлиги, аҳоли саломатлиги, қолаверса юрт ободлиги йўлида ёшларнинг масъулиятини оширишга хизмат қилмоқда. “Тозалик йўлида бирлашайлик лойиҳаси” ана шундай лойиҳалардан биридир.

Ушбу лойиҳани амалга оширишда Ўзбекистон “Адолат” СДП Элликқалъа туман Кенгаши ҳам ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келмоқда.

Партиянинг туман Кенгаши мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда кенг жамоатчилик оммасига ушбу лойиҳани амалга ошириш, мамлакатимизнинг барча ҳудудларида мактаб остонасига илк қадам қўйган ўғил-қизларда соғлом турмуш тарзи кўникмасини шакллантириш, уларни болаликдан тозалик, озодаликка ўргатиш нақадар долзарблиги борасида тарғибот-ташвиқот ишларини кенг миқёсда олиб бормоқда.

Жумладан, партиянинг туман Кенгаши томонидан маҳаллалар, Таълим муассасалари, Элликқалъа тумани Давлат Санитария Эпидемология назорат маркази, банклар ҳамда вокзалларда “Тозалик йўлида бирлашайлик” лойиҳаси доирасида тушунтириш ва тарғибот ишлари ташкил этилди.

Ушбу хайрли ишлар соғлом турмуш тарзи ҳақидаги тушунча ва билимларимизни янада бойитади. Маҳалламиз, мактабимиз тозалигига ва озодалигига ҳар биримиз масъулмиз.

Соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга оид тарқатма материаллар ва кўргазмали воситалар ўз вақтида тарқатилди.

Дилнавоз АБДУЛЛАЕВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Элликқалъа туман Кенгаши ижрочи котиби

Лойиҳа – барчага мақул келмоқда was last modified: Февраль 1st, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »