Маҳалла ободлигига ҳар биримиз масъулмиз

25 Январь, 19:05 • Андижон вилояти, Партия лойиҳаси, Янгиликлар • 38 марта кўрилди • Комментариев к записи Маҳалла ободлигига ҳар биримиз масъулмиз нет

Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг “Тозалик йўлида бирлашайлик” лойиҳаси доирасида ҳудудларда амалга оширилаётган тозалов ва ободонлаштириш ишлари кўлами кенгаймоқда. “Адолатчилар”нинг бу ташаббусига ўзини ўзи бошқариш органларининг фаоллари қўшилаётгани натижасида ташкил этилаётган тадбирларда иштирок этувчилар сони ортиб боряпти.

Партиянинг Пахтаобод туман кенгаши ташаббуси билан Гузар маҳалласида ўтказилган “Менинг обод маҳаллам” шиори остидаги хашар ўзига хос меҳнат байрамига айланди. Эрталабдан маҳалла гузаридаги жамоатчилик вакиллари иштирокида ўтказилган давра суҳбатида лойиҳадан кўзда тутилган мақсад ва вазифалар, тозаликнинг инсон саломатлигига таъсири, обод юртга озодалик ярашиши тўғрисида сўз борди. Айни шу мавзуда тайёрланган тарқатма материаллар иштирокчиларга етказилди.

Шу куни хонадонлар олдидаги ариқлар тозаланиб, сув йўллари очилди. Туман “Тоза ҳудуд” корхонаси ишчилари  хашарчиларга кўмаклашди, йиғилган маиший чиқиндилар улар томонидан ташиб борилди.

— Қиш мавсуми бўлишига қарамай маҳалла аҳли таклифимизни қўллаб-қувватлади, -дейди халқ депутатлари Пахтаобод туман кенгаши депутати Замирахон Кимсанова, -Тозалик тарғиботига бағишланган материаллар ёшларда қизиқиш уйғотди. Катта ёшлилар билан бир сафда улар ҳам ўзларининг кўча ва маҳалласини обод қилишга ҳисса қўшди. Бу билан келажагимиз эгалари ўзларининг ватанпарварликларини кўрсатдилар.

Пахтаободда бошланган тадбир қўшни туманларга ҳам кўчди.

Қосимжон ҚАЮМОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Андижон вилоят Кенгаши мутахассиси  

 

Маҳалла ободлигига ҳар биримиз масъулмиз was last modified: Январь 25th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »