Маҳалламизни тоза тутайлик

6 Январь, 18:36 • Бухоро вилояти, Партия лойиҳаси, Янгиликлар • 147 марта кўрилди • Комментариев к записи Маҳалламизни тоза тутайлик нет

Ўзбекистон “Адолат” СДП Шофиркон туман Кенгаши ташаббуси билан партиянинг “Тозалик йўлида бирлашайлик”, “Тоза табиат – соф келажак учун” лойиҳаларини бирлаштирган ҳолда “Арабхона” МФЙда “Маҳалламизни тоза тутайлик” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Тадбирда партиянинг Шофиркон туман Кенгаши ходимлари, маҳалла фуқаролари, “Тоза ҳудуд” давлат унитар корхонаси, Бухоро вилоят Экоҳаракат ҳудудий бўлинмаси ходимлари иштирок этишди.

Тадбирни кириш сўзи билан партиянинг Шофиркон туман Кенгаши раиси Зулфия Ашурова очиб берар экан, дастлаб партия лойиҳаларининг мазмун-моҳияти ҳақида тўхталиб ўтди. Шунингдек, бу борада сайловолди дастурда катта эътибор қаратилганлиги хусусида ҳам таъкидлади.

Халқ депутатлари Шофиркон туман Кенгаши депутатлари Ҳамрогул Ашурова ва Ҳазрат Мавлоновлар ҳам экологияни асраш, она табиатга нисбатан эътиборли бўлиш борасида тўхталиб ўтишди. “Маҳалламизни тоза тутайлик” номи остида акция ташкил этиб, ҳар бир фуқаро ўз ҳудудини обод қилиши зарурлигини қайд этишди.

Жаҳонгир Шарипов, Экоҳаракат Бухоро вилоят ҳудудий бўлинмаси координатори:

— Ўзбекистон “Адолат” СДП томонидан лойиҳалар доирасида бўлиб ўтаётган ҳар бир тадбир фуқароларни фаолликка чорламоқда. Биз ҳам Шофиркон туман Кенгаши билан ҳамкорликда айнан “Тоза табиат – соф келажак учун”, “Тозалик йўлида бирлашайлик” лойиҳалари доирасида қатор амалий ишларни бажариб келяпмиз. Бугунги тадбирнинг айнан маҳаллада ташкил этиб келинаётганлигидан мақсад ҳам фуқароларнинг бу борадаги фаоллиги ва дахлдорлигини ошириш, экологияни асраш, ҳудудни тоза тутишдир.

Тадбир давомида маҳалла фуқароларига маҳалла раиси томонидан ўз ҳудудини ҳафтанинг ҳар чоршанба ҳамда шанба кунлари белгиланган жадвал асосида тоза тутиш зарурлиги таъкидланди. Шунингдек, уюшмаган ёшларни жалб этган ҳолда у ерни обод этиш, турли кўчатлар экиш, ҳар хил чиқиндилардан тозалаш хайрли ишлардан эканлиги айтиб ўтилди.

Белгиланган вазифаларни вақтида бажаришга келишилди.

Моҳигул Абдуллаева,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Бухоро вилоят

Кенгаши матбуот котиби

Маҳалламизни тоза тутайлик was last modified: Январь 6th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »