Мақсадимиз халқ фаровонлиги

20 Январь, 16:48 • Жиззах вилояти, Партия лойиҳаси, Янгиликлар • 42 марта кўрилди • Комментариев к записи Мақсадимиз халқ фаровонлиги нет

Мамлакатимизнинг ҳар томонлама ривожланиши, аввало халқимиз турмуш фаровонлигини яхшилаш билан боғлиқ. Бу борада халқ дардини эшитиш, уларнинг мурожаатларини ўз вақтида ҳал этиш мақсадида Ўзбекистон “Адолат” СДП томонидан  юртимизнинг барча ҳудудларида ташкил этилаётган очиқ мулоқотлар одамларни қийнаётган муаммоларни аниқлаш ва  бартараф этишга яқиндан ёрдам бермоқда. Бу борада олиб борилаётган ишлар баробарида партиянинг Жиззах вилоят Кенгаши ходимлари ҳам жойларда хонадонларга ташриф буюришиб, камчилик ва муаммоларни ўрганишмоқда. Бундай очиқ мулоқотлардан бири Жиззах шаҳрида ўтказилди.

Партиянинг “Адолат — қонун устуворлигида” лойиҳаси доирасида ўтказилган очиқ мулоқотда партиянинг Жиззах вилоят Кенгаши ходимлари, Халқ депутатлари Жиззах шаҳар Кенгаши депутатлари, “Қассоблик” МФЙ фаоллари ва маслаҳатчилари ҳамда партия фаолларидан иборат ишчи гуруҳ “Қассоблик”  маҳалласида бўлишди.

Ишчи гуруҳ аъзолари мулоқот давомида ҳудуддаги аҳолининг турмуш тарзи билан танишиб, ҳар бир хонадоннинг ижтимоий-маънавий муҳити, камчилик ва муаммоларни атрофлича ўрганиб чиқишди. Ўрганишлар жараёнида фуқаролар томонидан асосан иш билан таъминлаш, кўп қаватли турар жойлар атрофида чиқиндиларнинг тўпланиб қолиши, тиббий хизмат кўрсатиш сифати билан боғлиқ муаммолар борлиги аниқланди.

— Кўп қаватли турар жойлар атрофидаги чиқиндиларнинг ўз вақтида олиб чиқиб кетилмаслиги оқибатида чиқиндиларнинг тўпланиб қолаётганлиги, шу ерда жойлашган болалар майдончасида ўйнайдиган болажонлар соғлигига жиддий таъсир қилмоқда. – дейди “Қассоблик” маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаро О.Жуманиёзов.

“Қассоблик” МФЙдаги кўп қаватли турар жойлар атрофида тўпланиб қолаётган чиқиндиларни олиб чиқиб кетилиши бўйича Жиззах шаҳар Ободонлаштириш бошқармаси билан келишилган ҳолда белгиланган муддатларда мунтазам равишда олиб чиқиб кетилиши йўлга қўйилди.

Мулоқот давомида 30 дан ортиқ фуқарога кичик бизнез ва ҳусусий тадбиркорлик билан шуғулланиш, банкдан имтиёзли кредитлар эвазига иссиқхоналар қуриш, парранда боқиш, лимон ва ёнғоқ экиш орқали қўшимча даромадга эга бўлиш юзасидан тушунчалар берилди.

Партиянинг “Адолат – қонун устиворлигида” лойиҳаси доирасида ўтказиладиган очиқ мулоқотлар давом этмоқда.

Достон ЗОКИРОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Жиззах вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

Мақсадимиз халқ фаровонлиги was last modified: Январь 20th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »