Малакали тиббий ёрдам — тиббиётнинг бош мезони

23 Январь, 11:10 • Бухоро вилояти, Депутат минбари, Муносабат, Янгиликлар • 120 марта кўрилди • Комментариев к записи Малакали тиббий ёрдам — тиббиётнинг бош мезони нет

Ўзбекистон Республикасининг Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан 2017 йил 29 декабрда “Хусусий тиббиёт ташкилотларини янада ривожлантириш бўйича қўшимча шарт-шароитларни яратиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Ушбу қарорда давлатимиз раҳбари хусусий тиббиёт ташкилотларининг фаолиятини янада кенгайтириш мақсадида кенг кўламли ишларнинг олиб борилаётганлиги, уларнинг сони тобора кўпайиб кенг имкониятлар берилаётганлиги тўғрисида таъкидланар экан, Соғлиқни сақлашнинг бу хусусий секторини ривожлантиришни янада рағбатлантириш, кадрларни тайёрлаб, уларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш учун шарт-шароитларни яхшилаш, шунингдек, кўрсатилаётган тиббий хизматлар ҳажмларини янада кенгайтириш, хусусий тиббиёт соҳасига инвестицияларни жалб қилиш мақсадида қатор вазифалар ва имкониятлар белгилаб берилди. Бу эса тиббиётни янада кенгайтиришга хизмат қилади, соҳага бўлган эътиборнинг юксак намунаси сифатида белгиланади.

Давлат раҳбари қарорда 2018-2019 йилларда ҳудудларда хусусий тиббиёт ташкилотларини янада кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратар экан, бу борада соҳа мутахассислари учун имкониятларни яратиб берди. Жумладан, соҳа мутахассислари белгиланган ҳужжатларни вақтида тақдим этишса қурилишни амалга ошириш учун ер майдонларини ажратиш, Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда, истисно тариқасида, манзилли рўйхат лойиҳалари ташаббускорларига давлат мулкидаги фойдаланилмасдан турган объектларни “ноль” харид қийматида сотиш каби шароитларнинг берилганлиги соҳанинг ижобий қирраларини кўрсатиб туради.

Қарорнинг яна бир аҳамиятли жиҳати шундаки, унда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва “AKFA MEDLINE” масъулияти чекланган жамиятининг Тошкент шаҳрида Корея Республикаси етакчи олий тиббий таълим муассасаларидан бирининг фаолиятини, Корея Республикасининг тиббиёт марказлари ва олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда “AKFA MEDLINE” МЧЖ хусусий клиникаси негизида хусусий тиббиёт муассасаларини ривожлантириш ва маҳаллий тиббиёт кадрлари малакасини ошириш Марказини ташкил этиш, Корея Республикасининг илғор клиникалари ва тиббиёт марказларининг диагностика, даволаш, сервис ва менежмент масалалари бўйича тиббий хизмат кўрсатиш бўйича тажрибасини ўрганиш ва мамлакатимиз тиббиётига жорий этиш учун улар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш таклифлари тақдим этилган. Шу билан бирга хусусий тиббиёт ташкилотларини молиявий қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилган. Бу борада зарур топшириқлар белгилаб берилган.

Соғлиқни сақлашнинг хусусий секторини ривожлантириш мамлакатимизда тиббий ёрдам кўрсатишнинг салмоғини оширади, тиббиётнинг янада тараққий этиб боришида хизмат қилади. Қабул қилинган ушбу қарорнинг аҳамиятли жиҳати ҳам шунда – соғлиқни сақлашнинг хусусий секторини яна ҳам ривожланиб боришида шароит яратиш, аҳоли учун имкониятлар кўламини кенгайтириш, малакали тиббий ёрдам сифатини оширишдир.

Мақсуд ҲАМИДОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Вобкент туман Кенгаши депутати

Малакали тиббий ёрдам — тиббиётнинг бош мезони was last modified: Январь 23rd, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »