Мангу барҳаёт сиймо

31 Январь, 17:01 • Сурхондарё вилояти, Тадбир, Янгиликлар • 36 марта кўрилди • Комментариев к записи Мангу барҳаёт сиймо нет

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти, буюк давлат ва сиёсат арбоби Ислом Абдуғаниевич Каримов таваллудининг 80 йиллигини нишонлаш тўғрисида”ги Қарори ижроси юзасидан Термиз шаҳридаги Ёшлар марказида “Мустақил Ўзбекистон асосчиси” шиори остида маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Баъзи инсонлар юз йил яшаши мумкин, бироқ унинг қилган ишлари яшаган умрининг ўзидаёқ хотима топади. Шундай инсонлар борки, улар бир асрдан кам умр кўради, бироқ минг йиллардан кейин ҳам бажарган яхши амаллари билан яшайверади.

Ислом Каримов миллион йиллар давомида равнақ топажак Ўзбекистон аталмиш мустаҳкам ошённинг биринчи меъмори сифатида ўзбек миллатининг қалбида яшаши вилоятимизнинг муҳташам Ёшлар марказида ташкил этилган Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президентининг 80 йиллик таваллудига бағишланган тадбирда ҳам алоҳида эътироф этилди.

Тадбирда вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов, Олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Мажидов, бир қатор ташкилот ва идоралар раҳбарлари, партиямиз вакиллари, устозлар, нуронийлар, ёшлар, шунингдек оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.

Юрт учун унинг эрки, истиқлоли учун жон фидо этган инсонлар бугун бизни Ватан учун яшашга ўргатишди. Ўтган 25 йил давомида Ислом Каримов бизга шундай Ватанни мерос қолдирдики, унда фақат фахр ва ғурур билан умр кечирмоқдамиз. Тадбирда Биринчи Президентимиз ҳақида янги нашр этилган китоблар юзасидан ҳам фикрлар билдирилиб, бой маънавий мерос, халққа бўлган меҳри, халқнинг у инсонга бўлган муҳаббати ҳамоҳанглигидаги сўзлар минбар узра жаранг сочди.

Ислом Каримовнинг хотирасини абадийлаштириш мақсадида республикамизнинг марказий кўчаларига, Тошкент халқаро аэропортига, юртимизнинг энг диққатга сазовор жойларига Ислом Каримов номи берилди. Шунингдек, Тошкент, Самарқанд ва Қарши шаҳарларида хиёбон барпо этилиб, ҳайкали ўрнатилди. Олий ўқув юрти талабалари учун Ислом Каримов номидаги давлат стипендияси жорий қилинди. Буларнинг барчаси унинг хотирасига бўлган чуқур ҳурмат ва эҳтиром намунаси эканлиги ҳақида ҳам алоҳида сўз юритилди.

Хулоса қилиб шуни айтиш жоизки, бор-йўғи 25 йил муқаддам дунёнинг кўпчилик билмайдиган мамлакатларидан бири саналган  Ўзбекистон бугун айнан Биринчи Президентимиз Ислом Каримов бошчилигида “Дунёнинг энг бой мамлакати”, “Дунёнинг энг бехавотир мамлакати”, “Дунёда энг бахтли халқлар мамлакати” каби қатор унвонларни қўлга киритди.

Сардорбек ҲАМРАЕВ,

Ўзбекистон “Адолат”СДП

“Ёш адолатчилар” қаноти  

Сурхондарё вилоят Кенгаши раиси

 

Мангу барҳаёт сиймо was last modified: Январь 31st, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »