Масъулият – фаолиятнинг энг муҳим мезони

17 Январь, 11:27 • Бухоро вилояти, Янгиликлар • 109 марта кўрилди • Комментариев к записи Масъулият – фаолиятнинг энг муҳим мезони нет

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йилнинг 12 июль куни Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида парламент палаталари, сиёсий партиялар, Ўзбекистон Экологик ҳаракати, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари фаолиятининг таҳлили ҳамда истиқболдаги вазифаларига бағишланган видеоселекторда сўзлаган нутқи барча партия ходимларининг масъулиятини янада оширди. Ўзбекистон “Адолат” СДП Бухоро вилоят Кенгаши ходимлари ушбу масъулиятни ҳис этган ҳолда ҳар бир белгиланган вазифаларни назорат остига олиб боришмоқда.

Йил бошида биз туман ва шаҳар Кенгаши раислари учун бўлиб ўтган йиғилишда ҳар бир туманга бириктирилган вакиллар ва уларнинг вазифалари ҳақида партия вилоят Кенгаши раиси Мақсуд Ҳамидов тўхталиб ўтди. Мана, бугунги кунга қадар партия вилоят Кенгаши матбуот котиби Моҳигул Абдуллаева туманимизда бўлиб, ўзининг вакиллик вазифасидан келиб чиққан ҳолда ҳар бир ишимизга амалий ёрдам бериб келмоқда. Хусусан, берилган топшириқларни вақтида бажариш, тартиб-интизомга риоя этиш лозимлигини алоҳида таъкидлаб, муамморларни бартараф этишда кўмаклашмоқда. Партия вилоят Кенгашининг барча ходимлари туманларда бўлиши жараёнида ҳар бир камчиликка алоҳида эътибор беришмоқда. Уларнинг ечимини топишда эътиборли бўлиш, ҳатто ҳисоботлар берилаётган чоғда албатта, имловий ва услубий хатоларга йўл қўймаслик, масуълиятли ишлаш лозимлигини таъкидлаб ўтишмоқда.

Партия вилоят Кенгаши раиси Мақсуд Ҳамидов ҳам туман ва шаҳар Кенгашларини ўрганишда берилган топшириқнинг қай даражада бажарилганлигига эътибор қаратмоқда. Хусусан, барча партия ходимларини хайрихоҳларни кўпайтиришга, лойиҳалар доирасида намунали тадбирларни ташкил этишга, “Адолат – қонун устуворлигида” лойиҳаси доирасида жойларда бўлиб, фуқароларинг муаммоларини ечишда, амалий кўмак беришда ҳамда ҳар бир қилинадиган ишларга масъулият билан қараш зарурлигини таъкидлаб ўтди.

Давлатимиз раҳбарининг партия ходимларига билдирган ҳар бир фикри янада фаол бўлишимизда хизмат қилиши керак. Зеро, масъулият – фаолиятимизнинг энг муҳим мезонидир.

Абдурашид ҚЎЧҚОРОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Бухоро туман Кенгаши раиси

Масъулият – фаолиятнинг энг муҳим мезони was last modified: Январь 17th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »