Миллатнинг буюк фарзанди

30 Январь, 17:15 • Навоий вилояти, Тадбир, Янгиликлар • 31 марта кўрилди • Комментариев к записи Миллатнинг буюк фарзанди нет

Ўзбекистон “Адолат” СДП Навоий вилоят Кенгаши ҳамда 6-умумий ўрта таълим мактаби ҳамкорлигида Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов таваллудининг 80 йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Тадбир мактаб директори Гулнора Қаюмова томонидан очиб берилди. Тадбирда мактабнинг 1-синифдан 10-синфгача бўлган ўқувчилари  фаол иштирок этиб, инглиз тили ҳамда ўзбек тилларида бемалол суҳбатлар уюштириб барчани хурсанд қилдилар.

Тадбирда Ўзбекистон “Адолат” СДП Навоий вилоят Кенгаши раиси Рустам Ҳайитов сўзга чиқиб, Биринчи Президентимизнинг Ўзбекистон тараққиёти йўлида амалга оширган саъй-ҳаракатлари, мустақилликнинг  илк йилларидаги таҳликали давр, тараққиёт сари ташланган дадил  қадамлар, эришилган ютуқлар ҳақида тўхталди.

Шундан сўнг бир гуруҳ  мактаб фаоллари сўзга чиқиб “Кеча ким эдиг-у, бугун ким бўлдик”, деган ҳаётий ҳақиқат ва бунинг замирида аввало, Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг пок хотираси ётишини қайд этишди.

Мактаб ёшларининг фикр-мулоҳазалари, айниқса кўпчиликнинг эътиборини тортди. Улардаги шижоат, ғайрат “Ёшларимиз биздан кўра билимли, доно ва албатта, бахтли бўлиши лозим”, деган даъватнинг ҳаётда тўла акс этганлигини яна бир  бор исботлади.

Тадбир сўнгида мактаб ўқувчилари партия томонидан фаол қатнашганликлари учун эсдалик совғалари билан тақдирландилар. Биринчи Президентимиз фаолиятини чуқур ўрганиш, теран маънога эга ҳаёт йўлидан ибрат олиб яшаш бугунги авлод учун  ҳам қарз, ҳам фарз эканлиги алоҳида таъкидланди.

Бахтинисо БЕРДИЕВА,

Ўзбекистон “Адолат”СДП

Навоий шаҳар Кенгаши ижрочи котиб

Миллатнинг буюк фарзанди was last modified: Январь 30th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »