Миллионлар ундириб берилди

20 Январь, 17:18 • Партия лойиҳаси, Фарғона вилояти, Янгиликлар • 44 марта кўрилди • Комментариев к записи Миллионлар ундириб берилди нет

Яқинда вилоят партия Кенгашига бир миннатдорчилик хати келиб тушди. Хат шундай бошланади:

“Тадбиркорлик фаолиятим тўхтатиб қўйилгани учун ишимни давом эттириш мақсадида мурожаат қилмаган ташкилот қолмади. Натижадан дарак бўлмади. Маҳалламизга аҳоли мурожаатларини ўрганиш учун келган Ўзбекистон “Адолат” СДП Қўқон шаҳар Кенгаши ходимлари, депутат Марифжон Холдоров ушбу муаммоимни тинглаб, менга ёрдам бердилар. Мана, шукрки, уларнинг ёрдами, эътибори билан менга етказилган моддий зарар тўлиқ ўз ҳисобимга қайтарилди. Эндиликда тадбиркорликни янада кенгайтириб, шаҳарда замонавий маиший хизмат соҳасини ривожлантиришга ўз ҳиссамни қўшмоқчиман. Ҳақиқатни юзага чиқарган партия ходимлари ва унинг депутатларига катта миннатдорчилик билдираман…”

Мен ушбу миннатдорчилик хатидан сўнг мурожаат тўғрисида тўлиқ маълумот олиш ва уни ОАВда ёритиш учун мактуб эгаси билан боғландим. Бу хат муаллифи  Қўқон шаҳар, Сарбоз кўчаси 45-уйда истиқомат қилувчи Зафар Турсунов бўлиб, у узоқ йиллардан буён тадбиркорлик билан шуғулланиб, аҳолига хизмат кўрсатган. Бундан етти йил илгари шаҳарда ободонлаштириш ишлари олиб борилаётгани боис Қўқон шаҳар ҳокимлиги топшириғи билан унинг турар-жойи ёнида барпо этилган аҳоли умумий овқатланиш шаҳобчаси бузилди ва унга етказилган зарар қопланмай, фуқаро ҳам хонадонидан, ҳам рўзғорини тебратиб турган ишидан айрилди. Вазият шаҳар ҳокимлигидаги мансабдор шахслар билан бир неча бор судлашишгача бориб етди. Ижро этилмаган суд қарорлари фуқаро қўлида катта хатжилдга айланди. Охири бу ишдан умидини узиб, тушкунликка тушди.

Партиянинг “Адолат — қонун устуворлигида” лойиҳаси доирасида Қўқон шаҳар Кенгаши томонидан ташкил этилган ишчи гуруҳнинг Сарбоз маҳалласида сайловчилар билан яккама-якка мулоқоти куни фуқаро З.Турсунов мурожаати ҳам қайд этилди. Мазкур масалани  ўрганиб чиққан Марифжон Холдаров Қўқон шаҳар молия бўлими бошлиғи Турдиқулов Муҳиддинга депутатлик сўрови йўллади. Мазкур сўров натижаси ижобий ҳал этилиб, тез муддатда фуқаро З.Турсуновга етказилган моддий зарар – 223 000 000 сўм ундириб берилди. Айни кунларда Зафар аканинг қувончи чексиз, партия вакилларидан жудаям миннатдор бўлиб, севимли ишини қайта бошлашга бел боғлаган.

Қонун устувор бўлган бу мамлакатда ҳар соҳада адолат барқарор бўлиши табиийдир. Юртимизда инсон манфаати ҳар доим устун ҳисобланган. Қонуний ваколатларидан унумли фойдаланиб, аҳоли муаммоларини ҳал этаётган, ташаккурлар эшитаётган фидойи депутатларимиз саломат бўлсин.

Комила ИСРАИЛОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Фарғона вилоят Кенгаши

матбуот котиби

Миллионлар ундириб берилди was last modified: Январь 20th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »