Муаммолар ечими – сессия муҳокамасида

23 Январь, 09:40 • Бухоро вилояти, Сессия, Янгиликлар • 135 марта кўрилди • Комментариев к записи Муаммолар ечими – сессия муҳокамасида нет

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва сенаторлар ҳудудларда бўлиб, мавжуд муаммоларнинг ечимини топишда ҳамда фуқаролар билан олиб борилган самимий мулоқотлар давомида амалга оширилиши керак бўлган муаммоларни ҳал этишда кўмаклашиб, ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий аҳволи билан танишиб боришди. Айни мана шу ўрганишлар юзасидан Бухоро вилоятининг Ромитан туманида навбатдаги 41-сессия бўлиб ўтди. Унда парламент аъзолари, маҳаллий Кенгаш депутатлари, партия ходимлари ва фаоллари, ижтимоий-иқтисодий, қурилиш ва қишлоқ хўжалик соҳаси ходимлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Сессия кун тартибида “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари томонидан Бухоро вилояти Ромитан туманида ҳақиқий аҳволни ўрганиш натижалари тўғрисида” ва “Ромитан туманида аҳолига тиббий-санитария хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш борасида амалга оширилаётган ишлар аҳволи тўғрисида”ги масалалар кўрилди.

Биринчи масала юзасидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажис Қонунчилик палатаси депутати Қодир Жўраев сўзга чиқиб, 2018 йилнинг 14 январидан бошлаб Ромитан туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли турмуш даражасини янада яхшилаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш борасида олиб борилаётган ишларни ўрганиш натижалари тўғрисида тўхталиб ўтди.

Ўрганиш жараёнида депутатлар томонидан 200 га яқин хонадон вакиллари, тадбиркорлар билан учрашувлар ўтказилиб, ушбу учрашувлар давомида аҳоли томонидан 130 та масалалар кўтарилди. Уларнинг 55 таси бевосита жойида ҳал этилди. Шунингдек, 50 дан ортиқ масала юзасидан тегишли давлат органлари ва бошқа ташкилотларга таклиф ва тавсиялар берилди.

Туманда 2017 йилда саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми 136 млрд. сўмни ташкил қилиб, 2016 йилга нисбатан 2 фоизга, халқ истеъмол товарлари ишлаб чиқариш ҳажми 145 млрд. сўмни ташкил қилиб,
6 фоизга ошганлиги айтиб ўтилди.

Шунингдек, тумандаги АТБ “Микрокредитбанк”, АТ “Халқ банки”, АТ “Миллийбанк” ва АТБ  “Агробанк” туман филиаллари томонидан 2018 йилнинг 1 январь ҳолатига уларга бириктирилган 4000 та хонадонлардан 1713 тасига 13.4 млрд. сўм кредит берилганлиги тилга олинди.

Айни пайтда, ўрганишлар жараёнида туманда эришилган ютуқлар билан бир қаторда ўз ечимини кутаётган масалалар, фойдаланилмаган имкониятлар мавжуд эканлиги аниқланди.

Туманда 2018 йил 1 январь ҳолатига рўйхатдан ўтган жами тадбиркорлик субъектлари сони 1191 та бўлиб (деҳқон ва фермер хўжаликларидан ташқари), шундан 40 таси бугунги кунда турли сабабларга кўра фаолият кўрсатмаяпти.

Сессияда айни мана шу масалаларга чуқур тўхталиб ўтилди. Шунингдек, туманда туризм соҳасида истиқболли имкониятлар мавжуд бўлса-да, бу соҳада инфраструктура яратиш ишлари йўлга қўйилмаганлиги ҳам таъкидланди. Марказий чиқиндихона санитария қоидалари ва меъёр талабларига жавоб бермаётганлиги танқидий баҳоланди.

 Олий Мажлис Қонунчилик  палатаси депутатлари томонидан тиббиёт муассасаларининг ижтимоий аҳволи ўрганилди, сессия давомида тиббиёт муассасаларидаги патронаж ҳамшираларининг аксарияти тиббиёт сумкаси ва керакли тиббиёт буюмлари билан етарлича таъминланмаганлиги ҳам айтиб ўтилди.

Жумладан, аксарият умумтаълим мактаблари етарлича моддий-техника базасига, чет тиллари бўйича педагог мутахассисларга эга эмаслиги, бадиий ва ўқув адабиётларнинг етишмаслиги, тиббий хоналар ташкил этилмаганлиги ёки етарлича бирламчи дори-дармонлар билан тўлиқ таъминланмаганлиги, иситиш тизимида муаммолар мавжудлиги, шу жумладан, замонавий тежамкор қозонлар ўрнатилмаганлиги ҳам қайд этилди.

Таъкидлаш ўринлики, туманда жами мактабгача таълим муассасалари сони 27 тани, уларнинг қуввати эса 3200 тани ташкил этади. Ваҳоланки, туманда 3-7 ёшдаги болалар сони 12525 нафарни ташкил этиб, уларнинг атиги 2921 нафари (23,3 фоиз) мактабгача таълим муассасасига қамраб олинган. Ўрганишлар давомида бу каби қатор масалаларга эътибор қаратилганлиги таъкидланди.

Жумладан, тумандаги маданият ва аҳоли дам олиш марказлари тўгаракларида машғулотлар ўтказиш учун тегишли мусиқа асбоблари, тикув машиналари ва бошқа анжомлар билан етарлича таъминланмаганлиги аниқланган. “Аёллар маслаҳат” маркази тизимли равишда фаолият юритмаётганлиги, уларда тегишли мутахассислар фаолият олиб бормаётганлиги танқидий баҳоланди.

Туманда 2017 йилда умумий жиноятлар 2016 йилга нисбатан 5,3 фоизга камайган бўлса-да, айрим жиноят турлари, шу жумладан, қотиллик, номусга тегиш, талончилик, ўғрилик каби турлари ошган. Айниқса, вояга етмаган шахслар томонидан содир этилган жиноятлар икки бараварга ошган 45 та маҳалла фуқаролар йиғинларидан атиги 3 тасида — “Марзия”, “Тошработ”, “Ромитан” МФЙларда жиноят содир этилмаган бўлиб, қолган 42 тасининг ҳудудида жиноятлар қайд қилинган. Сессия давомида шу сингари қатор муаммоларнинг олдини олиш энг асосий вазифа эканлиги ҳамда масъулият билан ташаббус кўрсатиш зарурлиги қайд этилди.

Сессия якунида Ромитан туманидаги мавжуд камчиликларни бартараф этиш юзасидан таклиф ва тавсиялар берилди. Кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Моҳигул АБДУЛЛАЕВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Бухоро вилоят Кенгаши матбуот котиби

 

Муаммолар ечими – сессия муҳокамасида was last modified: Январь 23rd, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »