Муаммоларни қисқа муддатда бартараф этиш чоралари кўрилмоқда

17 Январь, 14:45 • Депутат минбари, Сирдарё вилояти, Фракция, Янгиликлар • 93 марта кўрилди • Комментариев к записи Муаммоларни қисқа муддатда бартараф этиш чоралари кўрилмоқда нет

Оқолтин тумани – Сирдарё вилоятининг салоҳиятли туманларидан бири саналади. Яқинда ушбу туманга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари,  Сенат аъзолари, маҳаллий Кенгаш депутатлари ҳамда вилоят партия ташкилоти вакиллари ҳудудларни ижтимоий — иқтисодий ривожлантириш, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳадаги мавжуд  аҳволни ўрганиш мақсадида ташриф буюрдилар. Улар корхона ва ташкилотларда, муассасаларда, аҳоли истиқомат жойларида бўлиб, одамлар билан учрашмоқдалар. Бевосита мулоқотлар жараёнида жойларда ислоҳотларни амалга ошириш самаралари ўрганилмоқда. Ўрганишлар давомида ҳудуддаги турли соҳаларда вужудга келган айрим муаммоларни қисқа муддатда бартараф этиш чоралари ҳам кўрилмоқда.

Комиссия аъзолари туман прокуратурасида прокурор раҳбарлигидаги 2-сектор ишчи гуруҳи аъзолари билан учрашишди. Ушбу Секторга 16 нафар аъзо бириктирилган. Дастлаб Ишчи гуруҳ томонидан 2-сектор ҳудудига  қарашли “Аҳиллик” ҚФЙ ўрганилди. ҚФЙда 5501 нафар аҳоли истиқомат қилади, ҳудудда битта мактаб, битта коллеж ва битта мактабгача таълим муассасаси фаолият кўрсатади. ҚФЙ ҳудудидаги маданият марказида аҳоли билан ташкил этилган учрашувда Сенат аъзолари Ҳукуматимиз томонидан олиб борилаётган ислоҳотлар,  кутилаётган ўзгаришлар, хусусан Президентимизнинг 22 декабрь куни Парламентга йўллаган мурожаатномаси мазмун — моҳияти ҳақида батафсил маълумот беришди. Шундан сўнг ишчи гуруҳга фуқаролари ўзларини қийнаётган муаммолар билан бевосита мурожаат қилишди. Хусусан, Тикланиш кўчаси 9/1 уйда яшовчи фуқаро Мукарамов Худоёр маҳаллада неча йилдирки ичимлик суви йўқлиги, лекин бу масала қисман ҳал этилган яъни 25 тоннали автомобилда сув ташиб келиб тарқатилади. Лекин масалани бутунлай ечиш учун ичимлик суви тармоғини йўлга қўйиш кераклиги ва ушбу масала қачон ҳал этилишини сўраб мурожаат қилди. Бу масалада туман ҳокими ўринбосари ичимлик суви олиб келиш ишлари дастурга киритилган ва бугунги кунга қадар 60% ишлар бажариб бўлинганлиги, йўл харитасига киритилган режага кўра 2018 — йилнинг октябр ойида якунланиши ва жараённинг кетиши ва бу  ҳақда туман ҳокимлиги ҚФЙ раисини мунтазам хабардор этиб боришини маълум қилди.

Яна бир мурожаатда эса маҳаллада аҳоли яшаш жойларида дренажлар ўрнатилмаганлиги, натижада ҳудуд бутунлай зах бўлганлиги сабабли томорқаларда экин экишнинг имкони йўқлигини таъкидлаб мурожаат қилган. Туман ҳокими ўринбосари ушбу саволга жавоб берар экан, ҳақиқатдан ҳам ушбу масала долзарб бўлиб, 2017 йил дастурга киритилмаганлигини очиқ тан олди. Ушбу масалани мутахассислар ёрдамида тўлиқ ўрганиб 2018 йил йўл харитаси дастурига киритиб ҳал этиш чораларини кўрилишини айтди.

Халоскор кўчаси 15/1 уй да яшовчи Абдураззоқ Ҳақбердиевнинг мурожаатида рафиқасига ногиронлик аравачаси кераклиги, ўзи эса жарроҳлик амалиётига муҳтожлиги сабабли амалий ёрдам сўраган. Бу масала юзасидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати аъзоси Орифжон Қудратов қишлоқ врачлик пункти бош шифокорига топшириқ бериб беморларнинг касаллик тарихи ва уларни қийнаётган масала бўйича хат билан мурожаат қилишини сўради. Шахсан ўзи бу масалани назоратига олиб 1 ой муддатда аравачани олиб беришга ёрдамлашиши ҳамда фуқарони ўзини вилоят шифохонасида тегишли равишда бепул тиббий ёрдам олишида кўмаклашишини маълум қилди.

Мурожаатлар давомида фуқаролар тадбиркорликни ривожлантириб, аҳолига сут ва гўшт маҳсулотларини етказиб бераётганликлари, бироқ ҳудудда ем маҳсулотлари етказиб берадиган дўкон йўқлиги ва шу масалада амалий ёрдам кўрсатилишини сўрашди. Туман ҳокими ўринбосари ушбу масаладан хабардорлигини  яқин кунларда кўчма дўкон орқали давлат нархида ем маҳсулотлари етказиб беришни йўлга қўйилишини маълум қилди.

Фуқаро Завира Сагдулина ўз мурожаатида қишлоқ врачлик пункти ва тез тиббий ёрдам бўлими фаолияти яхши йўлга қўйилганлиги, лекин шу ҚВПда узоқ вақтлардан буён бош шифокор бўлиб келган Зокир Шамсиевни (айни вақтда бошқа ишга ўтган) ўз жойига қайтарилишида ёрдам сўраган. Ушбу масалани Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати аъзоси Орифжон Қудратов ўз зиммасига олишини масалани чуқур ўрганиб З.Шамсиевни ўз жойига қайтаришда ёрдам беришини маълум қилди.

Ҳозирда учрашувлар давомида аҳоли томонидан ишчи гуруҳ аъзоларига кўплаб мурожаат бўлмоқда ва улар томонидан тегишлича муаммоларни ижобий ҳал этиш чоралари кўрилмоқда.

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Сирдарё вилояти Кенгаши матбуот хизмати

Муаммоларни қисқа муддатда бартараф этиш чоралари кўрилмоқда was last modified: Январь 20th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »