Мурожаат жойида ҳал этилди

18 Январь, 18:07 • Депутат минбари, Фарғона вилояти, Фракция, Янгиликлар • 48 марта кўрилди • Комментариев к записи Мурожаат жойида ҳал этилди нет

Шу кунларда вилоятимизнинг Қўштепа, Ёзёвон, Олтиариқ туманларида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Умид Сулаймонов сайловчилар мурожаатлари юзасидан учрашувлар ташкил этмоқда.

Депутатнинг жойларда фуқаролар билан олиб бораётган ушбу учрашувлари натижасида  уларнинг кўплаб муаммолари ўз жойида ҳал этилмоқда. Ижтимоий, ҳуқуқий ёки тиббий масалаларда билдирилаётган мурожаатларнинг ижобий ечим топиб бораётгани сайловчиларнинг депутатга бўлган ишончини тобора оширмоқда.

Олтиариқ туманининг “Файзобод” маҳалласи, 11-уйда яшовчи Мамажонова Раҳимахон опа анчадан буён ногиронлик аравачасига муҳтож эди. Тумандаги мутасадди ташкилотларга бир неча бор илтимос қилиб борди. Охири натижа бўлмагач, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Умид Сулаймонов билан бўлган учрашувда шу масалани ҳал этишда ёрдам сўради.

Депутат ўз ваколатидан унумли фойдаланган ҳолда ногиронларга кўрсатилаётган ғамхўрлик юзасидан назоратни оширди ва туман ҳокимлиги вакиллари, “Файзобод” маҳалла фуқаролар йиғини раиси ҳамкорлигида  Р.Мамажоновага шу ернинг ўзида ногиронлик аравачаси топширилди.

Шунингдек, партиянинг “Адолат қабулхонаси”га уй-жой масаласида мурожаат этган Зуфар Равилов муаммоси ҳам депутат томонидан батафсил ўрганилди. Вақтинча тумандаги “Мустақиллик” кўчаси 5-уйда яшаб келаётган З.Равиловга туманда жорий йил қурилиши режалаштирилаётган 2 сотихдан иборат арзон нархдаги уйлар лойиҳаси тақдим этилди.

У.Сулаймонов билан суҳбатда бўлган ушбу мурожаатчи кредит асосида уй-жой олиш тўғрисида керакли ҳуқуқий тавсиялар олди ва шу куннинг ўзида туман ҳокимлигининг уй-жой масалалари комиссиясига лойиҳа бўйича қурилиши режалаштирилган уйларга ариза берди.

Жойлардаги бундай самимий ва самарали учрашувларда  мурожаатчилар У.Сулаймоновни суҳбатга чорлашларини, депутатимизга бўлган ишончни кўриб ҳавасимиз келди.

Комила ИСРАИЛОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Фарғона вилоят Кенгаши

матбуот котиби

Мурожаат жойида ҳал этилди was last modified: Январь 18th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »