Мурожаатнома бошланғич партия ташкилотларида ўрганилмоқда

12 Январь, 12:07 • БПТ, Бухоро вилояти, Муносабат, Янгиликлар • 339 марта кўрилди • Комментариев к записи Мурожаатнома бошланғич партия ташкилотларида ўрганилмоқда нет

Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг ғоя ва мақсадларини тарғиб этишда бошланғич партия ташкилотларининг ўз ўрни бор. Бухоро туман маданият ва аҳоли дам олиш марказида ташкил этилган, бошланғич партия ташкилоти ҳам партия Бухоро туман Кенгаши ташаббускорлигида ўтказиладиган тарғибот-ташвиқот тадбирларида жуда фаол иштирок этиб келмоқда. Ушбу БПТ аъзоларининг ташаббускорлигини янада шакллантириш мақсадида “Мурожаатнома БПТда ўрганилмоқда” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Унда БПТ аъзолари, партиянинг вилоят ва туман Кенгаши ходимлари қатнашишди. Давра суҳбатини партия туман Кенгаши раиси Абдурашид Қўчқоров кириш сўзи билан очиб бериб, мурожаатнома моҳиятига чуқур тўхталиб ўтди.

Гавҳар Абдуллаева, БПТ раиси, маданият ва аҳоли дам олиш маркази бўлими бош мутахассиси:

— Бизнинг бошланғич партия ташкилотимизда давлатимиз раҳбари томонидан қабул қилинган ҳар бир қарор, фармонлар моҳияти ўрганилади. Бугунги давра суҳбатимизда парламентга қилинган мурожаатнома моҳиятига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Албатта, бу сиёсий билимимизни шакллантиради, шу билан бирга фаол бўлишимизда хизмат қилади. Айни мана шу мурожаатномадан келиб чиққан ҳолда БПТ аъзолари ўз вазифаларимизни белгилаб олдик.

Давлатимиз раҳбари: “Мамлакатимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар халқимиз томонидан қўллаб-қувватланмоқда. Бу ўзгаришларнинг дастлабки натижалари аҳолимиз ҳаёти ва кундалик турмушида ўзининг яққол ифодасини топмоқда, эл-юртимизнинг ижтимоий фаоллиги, эртанги кунга ишончи ўсиб бормоқда. Биз мамлакат ҳаётига доир ҳар бир қарорни халқимиз билан маслаҳатлашиб, бевосита мулоқот асосида қабул қилмоқдамиз. “Халқ давлат идораларига эмас, балки давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак” деган ғоя бу борада фаолиятимиз мезонига айланмоқда” – деб билдирган фикрлари партиядошларимизга янада ғайрат ва шижоат бахш этди.

Ҳар бир партиядошимиз бўлиб ўтган тадбирда ўз муносабатларини билдиришди. Билдирилган фикрлардан келиб чиқиб қилиниши керак бўлган ишлар режаси белгиланди.

Моҳигул АБДУЛЛАЕВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Бухоро вилоят Кенгаши матбуот котиби

Мурожаатнома бошланғич партия ташкилотларида ўрганилмоқда was last modified: Январь 12th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »