Мурожаатнома фаолиятимиз асосига айланди

4 Январь, 11:37 • Андижон вилояти, Муносабат, Янгиликлар • 224 марта кўрилди • Комментариев к записи Мурожаатнома фаолиятимиз асосига айланди нет

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан биринчи марта мамлакатимиз парламентига Мурожаатнома тақдим этилгани республикамиз ижтимоий-сиёсий ҳаётида катта воқелик бўлди. Унда белгиланган вазифалар жамиятимиз ривожи, эртанги кунимизнинг янада фаровон бўлишига қаратилганлиги билан эътиборлидир.

Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилоят кенгаши матбуот хизмати ташаббуси билан “Тараққиёт” телевидениясида ташкил этилган “Жамият ва ҳаёт” мавзусидаги давра суҳбати айни шу мавзуга бағишланди. Унда мурожаатномада илгари сурилган фикрлар, жумладан фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш ва ОАВларнинг жамиятдаги ролини янада ошириш хусусида сўз юритилди.

Таъкидланганидек, якунланган Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлаш олдимиздаги энг долзарб вазифага айланди. Натижада ҳудудлардаги қатор муаммолар ечимини топди ва бу билан кенг жамоатчиликнинг давлат идораларига бўлган ишончи ортди. Эндиги вазифа бу йўлда олиб борилаётган ишларни изчил давом эттиришдан иборат.

Албатта, амалга оширилаётган ислоҳотларни ОАВларсиз тасаввур қилиш қийин. Чунки фуқаролар орасига кириб боришнинг энг қулай ва ишончли йўли ОАВлардир. Хўш, бу борада соҳа ходимлари қандай иш олиб бормоқда? Мавжуд муаммоларни ҳал этишда журналистларнинг иштироки талаб даражасидами?

Президентимиз Мурожаатномасида қайд этилганидек, жамиятимиз ҳаётида демократик принципларни мустаҳкамлашда оммавий ахборот воситалари муҳим ва таъсирчан омил ҳисобланади. Бу борада замонавий журналистикани шакллантириш, кадрлар салоҳиятини ошириш мақсадга мувофиқдир. Мулк шакли, йўналиши, ахборот узатиш воситалари қандай бўлишига қарамай, ОАВларни бугунги кун нафаси билан яшовчи, ташаббускор кучга айлантириш зарур.

– Ахборот коммуникация технологиялари ривожлангани сари жамоатчиликда янгиликлардан ўз вақтида хабардор бўлишга бўлган талаб ҳам ошиб бормоқда, – дейди Андижон вилоят телерадиоузатиш маркази етакчи мутахассиси Давробек Отажонов. – Шу сабаб ОАВлар фаолиятини жонлантириш, журналистларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш лозим. Давлатимиз раҳбари бошчилигида амалга оширилаётган ислоҳотларда кўпчиликнинг иштирокини таъминлашда ҳам бу муҳим рол ўйнайди.

Мурожаатномадан келиб чиқиб, давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштириш, қонун устуворлигини таъминлаш, фуқаролар, айниқса, партия фаоллари ва халқ вакиллари бўлган депутатларнинг фаоллигини ошириш, иқтисодиётни ривожлантириш, диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувликни таъминлашда ОАВ ходимлари олдинги сафда бормоғи шарт. Ўз навбатида адолатли жамият ўрнатиш тарафдори бўлган “адолатчилар” ҳам бу ҳаракатдан четда турмайди.

Тадбир якунида юқоридагилардан келиб чиқиб жорий йилда амалга ошириладиган вазифалар белгилаб олинди.

Муҳаббат Отамирзаева,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Андижон вилоят Кенгаши

 иш юритувчиси

 

 

Мурожаатнома фаолиятимиз асосига айланди was last modified: Январь 4th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »