Мурожаатнома моҳиятига бағишланган сиёсий ўқув

10 Январь, 15:45 • Бухоро вилояти, Муносабат, Янгиликлар • 110 марта кўрилди • Комментариев к записи Мурожаатнома моҳиятига бағишланган сиёсий ўқув нет

Маълумки, давлатимиз раҳбари 2017 йилнинг 22 декабрида юртимиз тарихида илк маротаба Олий Мажлисга ўз Мурожаатномасини тақдим этди. Албатта, унда тараққиётимизнинг янги босқичи бўлган 2017 йилда амалга оширилган асосий ишлар якуни ва Ўзбекистон Республикасини 2018 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг устувор йўналишлари хусусида тўхталиб ўтди. Ушбу мурожаатноманинг мазмун-моҳияти жойларда ўрганиб келинмоқда. Хусусан, бу борада ташкил этиб келинаётган тадбирлар барча фуқароларнинг сиёсий билимини шакллантирмоқда.

Ўзбекистон “Адолат” СДП Бухоро вилояти Кенгашининг навбатдаги сиёсий ўқувида ҳам президентимиз мурожаатномасининг мазмун-моҳияти ўрганилди. Тадбирни партия вилоят Кенгаши раиси Мақсуд Ҳамидов кириш сўзи билан очиб берар экан, мурожаатномада сиёсий партиялар фаолиятига ҳам катта эътибор берилганлиги, президент томонидан сиёсий партиялар, депутатлар олдига қўйилган вазифалардан келиб чиқиб Ўзбекистон “Адолат” СДП Бухоро вилоят Кенгаши томонидан 2018 йилда амалга оширилиши керак бўлган вазифалар хусусида тўхталиб ўтди.

Ҳеч кимга сир эмас, аҳолини дори-дармон билан таъминлаш одамларни қийнаётган долзарб муаммолардан биридир. Шу сабабли “Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг ижроси юзасидан “Соғлом оила – соғлом жамият – порлоқ келажак” партия лойиҳаси доирасида дори воситаларининг ноқонуний айланишини, қалбакилаштирилган ва сифатсиз дори воситалари сотилишини, дори воситаларининг нархларини сунъий равишда оширилишини олдини олишга қаратилган ўрганишлар ўтказиш зарурлиги айтиб ўтилди.

Мурожаатномада ёшларни қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилган. Хусусан, улар учун таълим масканларини қуриш, қайта реконструкция қилиш, энг муҳими, ёшларни янги фикр, янги замон билан ҳамнафас яшашга ўргатиш ва инновацион ривожланишда фаол бўлиши учун шароитлар яратиш зарурлиги қайд этилган. Сиёсий ўқувда Мақсуд Ҳамидов айни мана шу вазифалардан келиб чиққан ҳолда ёш олимлар ва иқтидорли талабаларнинг муаммоларини билиш, уларнинг ечимини топиш, ҳамда уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида партиянинг “Талабаларнинг кичик инновацион корхонаси” лойиҳаси доирасида ишчи гуруҳи йиғилишларини ташкил қилиш, ишчи гуруҳ вакиллари билан ҳамкорликда Олий таълим муассасаларида фаолият олиб бораётган ёш олимлар билан учрашувлар ўтказиш, партиянинг вилоят Кенгаши томонидан ҳудуддаги Олий ўқув юртларида ҳудудий ишчи гуруҳлар тузиш, учрашувлар жараёнида ҳудудлардаги ёш олимларнинг инновацион ғояларини амалиётга жорий этишда учраётган муаммо ва тўсиқларни аниқлашга эътибор қаратиш зарурлигини таъкидлади.

Ўқув давомида партия ходимлари мурожаатномадан келиб чиққан ҳолда ўз фикр ва мулоҳазаларини билдиришди.

Раҳматилло Ҳайитов, партиянинг Ромитан туман Кенгаши раиси:

— Давлатимиз раҳбарининг парламентга қилган мурожаатномаси яна бир янгиланиш даврининг бошланиши бўлди, албатта. Бугунги сиёсий ўқувда ушбу мурожаатноманинг тўлиқ мазмун-моҳияти тушунтириб ўтилар экан, шубҳасиз, биз партия ходимларининг янги йил давомида амалга оширишимиз керак бўлган вазифаларимизни белгилаб берди. Ҳар биримиз давлатимиз раҳбари таъкидлаб ўтганидек, бор ақл-заковатимиз, билим ва тажрибамизни, фарзандлик меҳримизни, садоқатимизни жонажон Ватанимизга сафарбар этсак, албатта, ўз мақсадимизга эришамиз.

Сиёсий ўқув якунида таклиф ва мулоҳазалардан келиб чиққан ҳолда қилиниши керак бўлган мақсадли вазифалар белгиланди.

Моҳигул АБДУЛЛАЕВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Бухоро вилоят

Кенгаши матбуот котиби

 

Мурожаатнома моҳиятига бағишланган сиёсий ўқув was last modified: Январь 10th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »