Мурожаатнома — янги ислоҳотлар қайдномаси

18 Январь, 17:15 • Муносабат, Фарғона вилояти, Янгиликлар • 51 марта кўрилди • Комментариев к записи Мурожаатнома — янги ислоҳотлар қайдномаси нет

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 22 декабрь кунги Олий Мажлисга Мурожаати барча соҳаларда бўлгани каби мамлакатимиз ёшларининг кўп орзу умидларини ҳам ўзида мужассам этди. Юртбошимизнинг Ўзбекистон ёшлари халқаро ассоциациясини тузиш ва унинг самарали фаолият юритиши учун тегишли шароит яратиб бериш тўғрисидаги таклифлари ва “ёшларимиз хориждаги тенгдошлари билан илм-фан, маданият, тадбиркорлик, спорт ва бошқа соҳаларда фаол мулоқотда бўлишлари мақсадга мувофиқ” деган фикрлари бизни порлоқ келажак сари интилишимизда куч-қувват ва қанот бағишламоқда.

Фуқароларимизга халқчил ва тушунарли тарзда баён этилган мазкур ҳужжатдан юртимиз ҳаётига оид жамики йўналишлар аниқ таҳлиллар ва ўринли таклифлар асосида ўрин олган. Мурожаатномада илгари сурилган барча фикрлар, ғоялар, ташаббуслар ягона эзгу мақсад – фуқароларимиз учун фаровон турмуш шароити яратиш, юртимизни ҳар томонлама тараққий эттиришга йўналтирилгани билан қимматлидир.

Президентимизнинг ушбу дастурий маърузаси орқали биз ёшлар — хали олдимизда бизни янада улкан ва масъулиятли вазифалар кутаётгани, йил бошиданоқ режалаштирилаётган ислоҳотлар Президентимиз раҳнамолигида янада қатъият, шижоат асосида давом эттирилишини чуқур ҳис этдик.

Айниқса, маърузада Президентимизнинг халқимиз ҳамиша адолатни исташлари тўғрисида билдирган фикрлари одил судлов, қонун устуворлиги борасида янада янги, фуқаролар кутган ислоҳотларнинг амалга оширилишидан дарак бермоқда.

Партиянинг “Ёш адолатчилар” қаноти аъзоси сифатида Юртбошимизнинг мазкур Мурожаатномасига Ватаним равнақи йўлида ҳалол меҳнат қилиб, муносиб жавоб қайтара олишга бор куч ва иродам, ғайратим ва шижоатим билан интилишга қарор қилдим.

Дилмурод ИСМОИЛОВ,

“Ёш адолатчилар” қаноти фаоли,

Тошкент тиббиёт академияси

Фарғона филиали талабаси

 

Мурожаатнома — янги ислоҳотлар қайдномаси was last modified: Январь 18th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »