Мустақиллигимиз асосчиси – қалбларимизда мангу яшайди

29 Январь, 18:52 • Самарқанд вилояти, Тадбир, Янгиликлар • 37 марта кўрилди • Комментариев к записи Мустақиллигимиз асосчиси – қалбларимизда мангу яшайди нет

Ўзбекистон “Адолат” социал — демократик партияси Иштихон туман Кенгаши ташаббуси билан давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 25 январдаги “Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг хотирасини абадийлаштириш тўғрисида”ги ҳамда 2017 йил 27 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти, буюк давлат ва сиёсат арбоби Ислом Абдуғаниевич Каримов таваллудининг 80 йиллигини нишонлаш тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида Иштихон тумани тарихи музейида маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

 Тадбирни Иштихон туман тарихи музейи директори З.Мухторов кириш сўзи билан очиб берар экан миллат отаси, мустақиллигимиз асосчиси Биринчи Президентимиз Ислом Каримовнинг ҳаёт йўллари, Ватанимиз равнақи ва юксак тараққиёти йўлида бир-биридан улуғ ва ўта муҳим ишларни амалга оширгани, мамлакатимиз ривожи юртимиз тараққиётига қўшган ҳиссаси ҳақида батафсил тўхталиб ўтди.

Тадбир давомида Ислом Каримов асарлари, унда Ўзбекистоннинг танлаган йўли ва ривожланиш асослари ўз ифодасини топганлиги тилга олинди.  Шу билан бир қаторда туман Педагогика коллежининг иқтидорли ўқувчилари томонидан ташкил этилган ижодий ишлари кўргазмаси тадбирга ўзгача кўрк бағишлади.

Баҳодирова Розия, Педагогика коллежи ўқитувчиси, партия фаоли:        

 – Бугунги кунда Ватанимиз жаҳон ҳамжамиятининг тенг ҳуқуқли аъзосига айланганлиги ва ҳуқуқий демократик давлат, эркин фуқаролик жамияти барпо этиш йўлидан дадил одимлаётганида, осмонимиз мусаффолиги, юртимиз тўкинлиги ва изчил тараққиётида муҳтарам Биринчи Президентимиз Ислом Каримовнинг хизматлари беқиёс. Шу сабабдан ҳам буюк сиймо номи барчамизнинг қалбларимизда абадий яшайди.  

Тадбир якунида тадбирда фаол иштирок этган, Биринчи Президентимиз ҳаётига бағишланган энг яхши ижодий ишлари учун иштирокчиларга партия туман Кенгашининг эсдалик совғалари тақдим этилди.

Элдор СОДИҚОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Иштихон туман Кенгаши раиси

Мустақиллигимиз асосчиси – қалбларимизда мангу яшайди was last modified: Январь 29th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »