Наманганда йўл кира ошди. Сабаби нимада?

22 Январь, 18:14 • Жамият, Янгиликлар • 218 марта кўрилди • Комментариев к записи Наманганда йўл кира ошди. Сабаби нимада? нет

Наманган вилоятида 2018 йил 8 январдан бошлаб йўл ҳақи 1 километр масофа учун автобусларга 70 сўм, йўналишли таксиларга 80 сўм этиб белгиланди.

Вилоятда шаҳар атрофи ва вилоят ичи-шаҳарлараро йўналишларида йўловчи ташиш тарифлари охирги марта 2014 йил 5 августда белгиланган бўлиб, 1 километр масофага автобусларда 45 сўмни, йўналишли таксиларда 60 сўмни ташкил қилар эди.

Шаҳар атрофи ва вилоят ичи-шаҳарлараро йўловчи ташиш йўналишларини жойлаштириш бўйича тендерларни ташкил этиш ва ўтказиш комиссиясининг Наманганда ўтказилган йиғилишида маълум қилинишича, ҳозирги кунда йўловчи ташиш транспорти парки асосан сиқилган табиий газга мослаштирилган бўлиб, 2014 йилдан бери ушбу ёнилғининг бир 1 кубометри нархи 950 сўмдан 1700 сўмга ошди.

Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги ахборот хизматининг хабарига кўра, 2017 йил сентябрь ойидан эркин валюта конвертацияси жорий этилгани муносабати билан транспорт воситаларининг четдан олиб келинадиган эҳтиёт қисмлари қимматлашган.

Манба: ЎзА

 

Наманганда йўл кира ошди. Сабаби нимада? was last modified: Январь 22nd, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »