Нурободда парламент назорати ўрнатилмоқда

19 Январь, 12:39 • Депутат минбари, Самарқанд вилояти, Фракция, Янгиликлар • 95 марта кўрилди • Комментариев к записи Нурободда парламент назорати ўрнатилмоқда нет

Барчамизга яхши маълумки, жорий йилнинг 13 январидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Самарқанд вилоятидан сайланган  депутатлари  ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳадаги  аҳволни ўрганиш мақсадида Нуробод туманига ташриф буюрдилар. Депутатлар парламент назорати тартибида  тумандаги соғлиқни сақлаш, таълим муассасалари, корхона ва ташкилотларда, аҳоли хонадонларида бўлиб, фуқаролар билан мулоқотлар ўтказмоқдалар.

Таъкидлаш жоизки, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатларининг Нуробод туманидаги аҳоли билан олиб бораётган юзма-юз мулоқотлари жойларда мавжуд муаммоларни бартараф этиш мақсадида олиб бораётган изланишлари фуқароларнинг эртанги кунга, келажакка бўлган ишончини мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.

Хусусан, Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси депутати Шуҳрат Палвоновнинг Нуробод туманидаги “Шарқ  Юлдузи” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги ижтимоий шарт – шароитларни ўрганиш асосида тегишли давлат идоралари раҳбарлари билан аҳволни яхшилаш бўйича мулоқотлари ҳам ўзининг ижобий самараларини бермоқда.

Депутатлик назорати тариқасидаги ўрганишларнинг биринчи кунидаёқ “Шарқ Юлдузи” маҳалласида 16 та жиддий мурожаат кўриб чиқилди. Хусусан, кўп қаватли уйларда газ босимининг меъёрдан пастлиги, шу боисдан ҳам йўл ёқасидаги дов-дарахтлар аҳоли томонидан хонадонларини иститш мақсадида ноқонуний равишда кесиб кетилаётганлиги, маҳаллада мактабгача таълим муассасасига эҳтиёж катта эканлиги, маҳалла ҳудудидаги 61 – умумтаълим мактабига олиб борадиган йўлларнинг таъмирталаб аҳволга келиб қолганлиги, тумандаги кўзи ожизлар жамиятининг аъзолари 2017 йилнинг сўнгги 4-чораги учун ойлик маошларини ҳали-ҳанузгача ололмаётганликлари, 1-умумтаълим мактаби 536 ўқувчи ўрнига эга бўла туриб унда бугунги кунда 1134 нафар ўғил-қиз ўқувчилар икки сменада мажбуран қатнаб ўқишаётганликлари маълум бўлди. Депутат Шуҳрат Полвонов масалалар тумандаги  мутасадди идора ва ташкилотлар томонидан кечиктирмай ҳал этилишини ўз назоратига олди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Самарқанд вилоят Кенгаши матбуот хизмат

Нурободда парламент назорати ўрнатилмоқда was last modified: Январь 19th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »