Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари қўмитаси тузилди

4 Январь, 17:35 • Расмий хабарлар, Сиёсат, Янгиликлар • 72 марта кўрилди • Комментариев к записи Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари қўмитаси тузилди нет

2017 йилнинг 22 декабр куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ОлийМажлисга йўллаган Мурожаатномасида бугунги кунда биронта ҳам ҳудудда соғлиқни сақлаш тизими аҳоли учун муносиб хизмат қиладиган даражада ташкил этилмаганини танқидий таҳлил қилиб, Қонунчилик палатаси ўз иш фаолиятида асосий эътиборни тизимдаги ана шу муҳим муаммоларни, айниқса, жойларда ҳал этишга қаратиши мақсадга мувофиқ бўлишини таъкидлаган эди. Шундан келиб чиқиб, давлатимиз раҳбари Қонунчилик палатасида соғлиқни сақлаш масалалари бўйича алоҳида қўмита ташкил этиб, унинг аъзолари асосан ҳудудларда фаолият кўрсатиши таклифини билдирган эди.

Парламент қуйи палатасининг 4 январь куни бўлиб ўтган жорий йилдаги илк мажлисида депутатлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари қўмитасини тузиш тўғрисидаги масалани кўриб чиқдилар.

Мажлисда соғлиқни сақлаш тизими, хусусан, бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатиш йўналишидаги ислоҳотларнинг ижроси самарадорлигини таъминлаш, ушбу соҳада жорий этилган депутатлик, парламент ва жамоатчилик назоратининг бугунги ҳолати ва унинг натижалари таниқидий таҳлил этилиб, бу борадаги фаолиятни амалий ҳаракатлар билан такомиллаштириш лозимлиги таъкидланди. Хусусан, депутатлар янги тузиладиган қўмита аҳолини ўйлантираётган масалалар юзасидан бевосита худудларда фаолият юритиб, хақиқий депутатлик, парламент ва жамоатчилик назоратини амалга оширган ҳолда тиббиётни аҳолига яқинлаштириш борасида аниқ таклифлар тайёрлаб, уларнинг натижаларига эътибор қаратиши, бу борадаги қонун ижодкорлиги жараёнини фаоллаштириш билан бирга соҳага доир қонунлар ижросини ўрганиши лозимлигига алоҳида тўхталдилар.

Мажлис якунида Сиёсий партиялар фракцияларининг ва Ўзбекистон экологик ҳаракати депутатлар гуруҳининг таклифларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари қўмитасини тузиш тўғрисида қарор қабул қилинди ҳамда янги қўмитанинг таркиби сайланди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси

Қонунчилик палатаси Ахборот хизмати

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари қўмитаси тузилди was last modified: Январь 4th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »