Она ватанимизга бир умр хизмат қиламиз

10 Январь, 17:54 • Самарқанд вилояти, Тадбир, Янгиликлар • 192 марта кўрилди • Комментариев к записи Она ватанимизга бир умр хизмат қиламиз нет

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси “Ёш адолатчилар” қаноти Самарқанд шаҳар Кенгаши ташаббуси билан Самарқанд олий ҳарбий қўмондонлик-муҳандислик билим юртида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис палаталарига Мурожаатномасини ўрганиш ва унинг мазмун-моҳиятини кенг жамоатчилик орасида тарғиб этишга бағишланган тарғибот тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда партиянинг шаҳар Кенгаши раиси Элёр Улуғмуродов сўзга чиқиб ушбу Мурожаатнома мазмун-моҳиятига кўра энг аввало халқ манфаати йўлида хизмат қилиш, халқ билан мулоқотни давом эттириш, одамларни ҳаётдан рози қилиш, келажакка ишончини мустаҳкамлашга қаратилганлигини, тараққиётимизнинг янги босқичида кун тартибимизда турган энг долзарб вазифаларни, белгилаб берганини, ушбу вазифаларнинг ҳаётга татбиқ этилиши давлатимиз тараққиётини жадаллаштириш ва халқимиз фаровонлигини янада оширишга хизмат қилишини эътироф этди.

Тадбир давомида сўзга чиқганлар томонидан мурожаатномада 2017 йилда амалга оширилган асосий ишлар якунлари ва 2018 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор йўналишлари, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ тузилган соҳаларда амалга оширилган ишлар батафсил баён қилинганлиги, Президентимиз ташаббуси билан давлат идоралари халққа хизмат қиладиган, барча даражадаги раҳбарлар халқ олдида ҳисоб берадиган тизим яратилганлиги ҳақида ўз фикр мулоҳазаларини билдириб ўтдилар.

Дарҳақиқат, мурожаатномани қайта-қайта ўқир, тинглар эканмиз, яқин давр ичида бетакрор юртимизда беқиёс ўзгаришлар, янгиланишлар бўлишига амин бўламиз. Биз учун янги, тарихимизнинг ажралмас бир қисми бўлган бу кенг кўламли мурожаатномани атрофлича ўрганиш, таҳлил қилиш, кенг жамоатчиликка, айниқса, ёшларга етказиш жуда муҳим аҳамиятга эга. Шуни инобатга олган ҳолда, барча маҳалла фуқаролар йиғинида сешанба сиёсий ўқувлар кунида мазкур мурожаатноманинг мазмун ва моҳиятини кенг ўрганайлик! Мамлакатимизни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ғояси мужассамлашган ушбу тарихий мурожаатномада келтирилган юртбошимиз ташаббусларини амалга ошишида шу ватан фарзанди сифатида юрт равнақи, халқ фаровонлиги йўлида ҳар биримиз фаол ҳаракат қилайлик.

Лола САЙИДОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

 Самарқанд вилоят Кенгаши матбуот котиби

Она ватанимизга бир умр хизмат қиламиз was last modified: Январь 10th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »