Она Ватанни қўриқлаш — эр йигитнинг муқаддас бурчи

16 Январь, 11:33 • Сурхондарё вилояти, Тадбир, Янгиликлар • 148 марта кўрилди • Комментариев к записи Она Ватанни қўриқлаш — эр йигитнинг муқаддас бурчи нет

Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг 26 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Термиз шаҳрида байрам тантаналари бўлиб ўтди.

Умумхалқ байрами кўринишини олган тадбирларда Ўзбекистон “Адолат” СДП Сурхондарё Вилояти Кенгаши аъзолари ҳамда депутатлар ҳам фаол иштирок этишди.

Шаҳардаги Марказий Хиёбонга Вилоят Ҳокимлиги, Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи Вилоят Кенгаши, Ҳарбий хизматчилар, барча корхона ва ташкилотлар ходимлари, барча партиялар вакиллари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари ташриф буюришди.

Унда сўзга чиққанлар она Ватанни қўриқлаш, унинг ҳимоясига бел боғлаш ҳар бир эр йигитнинг муқаддас бурчи эканлигини эътироф этишди. Ана шу масъулиятли вазифани сидқидилдан адо этаётган ҳарбий хизматчиларни байрам билан муборакбод этишди. Шундан сўнг ҳарбий оркестр ижросидаги куй-қўшиқлар ҳамоҳанглигида мотамсаро она ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйиб ҳурмат бажо келтирилди. Маросимдан сўнг шаҳар марказий кўчаларида жанговор техникалар ва ҳарбийлар иштирокида байрамона парад уюштирилди. Тадбирга ташриф буюрганлар мазкур жараённи ўзгача шукуҳ ва ҳаяжон билан кузатишди.

Тантанали маросимдан сўнг иштирокчилар учун “Мардлар қўриқлайди Ватанни” шиори остида ҳарбий қисмларда очиқ эшиклар куни ташкил этилди. Унда қатнашчилар ҳарбийлар учун яратилган шарт-шароитлар, қуролларнинг яратилиш тарихи, улардан фойдаланиш қоидалари, чегарани қўриқлаш жараёнида ўзаро ахборот алмашиш тизими ҳақида атрофлича маълумотларга эга бўлишди.

Фирдавс Машарипов, Тадбир иштирокчиси:

— Келажакда ҳарбий бўлишни хоҳлаган йигитлар ўзларини қизиқтирган барча саволларига жавоблар олишди. Жумладан, мен ҳам жанговор техникалар ҳақида батафсил маълумотга эга бўлдим. Ҳар биримизда Ватанга хизмат қилиш ҳисси жўш урди. Келажакда ҳарбий хизматни ўтаб Ватанимга сидқидилдан хизмат қилишни мақсад қилдим.

Бўлиб ўтган тадбир ёшларни нафақат ватанпарварлик руҳида тарбиялашга балки уларнинг қалбида она ватанга, халқимизга садоқат туйғуларини қарор топтиришда, тинчлигимизни асрашга ўз ҳиссасини қўшишга ундаши билан ҳам аҳамиятли бўлди.

Гулшод ТУРСОАТОВА,

Ўзбекистон “Адолат”СДП

Сурхондарё вилоят Кенгаши матбуот котиби

Она Ватанни қўриқлаш — эр йигитнинг муқаддас бурчи was last modified: Январь 16th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »