Қонун ижодкорларининг мулоқотлари ҳудудлардаги муаммолар ечимига йўл очмоқда

17 Январь, 12:34 • Андижон вилояти, Депутат минбари, Фракция, Янгиликлар • 190 марта кўрилди • Комментариев к записи Қонун ижодкорларининг мулоқотлари ҳудудлардаги муаммолар ечимига йўл очмоқда нет

Андижон вилоятидан сайланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари шу кунларда Хонобод шаҳрида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар, аҳоли турмуш тарзи билан танишмоқда. Маҳаллаларда, муассаса ва ташкилотларда фуқаролар билан юзма-юз мулоқотларда қонунчилигимизга киритилган ўзгартишлар тарғиботи, фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга эътибор қаратилмоқда. Албатта, парламент вакилларининг жойларда ислоҳотларнинг бориши, қабул қилинаётган қонун ва бошқа ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлар ижросини ўрганиш ҳамда  талаб ва таклифларни эшитиб, вазифалар белгилаб олиши эртанги кунга хизмат қилади.

Камчилик ва муаммолар маҳаллий ҳокимлик, мутасадди ташкилотлар билан тезкор ҳал этиляпти, назоратга олиняпти, зарурат туғилса, республика миқёсида ечимини топяпти.

– Давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлисга мурожаатномасида кўрсатиб ўтилган вазифалар бугун биз халқ вакилларини кенг жамоатчилик орасига чуқар кириб боришга ундамоқда,- дейди Ўзбекистон “Адолат” СДПдан сайланган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мухаррам Дадахожаева, -Таъкидлаганидек, ҳар бир хонадонга кириб, одамларни рози қилиш устувор вазифамиздир, Хонобод шаҳри Президентимизнинг 2017 йилдаги ташрифидан сўнг кескин ўзгармоқда. Ўзбекистон “Швецарияси” номини олган шаҳарнинг қиёфаси янада чирой очмоқда.

Юқоридагиларга мос равишда бу ерда яшовчиларнинг дунёқараши ҳам ўзгарган. Маҳаллаларда, хонадонларда бўлиб хонободликлар билан суҳбатлашяпмиз. Юзага чиққан муаммолар, камчилик ва нуқсонлар ҳақида фикрлашиш баробарида уларнинг ечимини топиш чоралари кўрилмоқда.

Фитрат номли маҳалладаги кам таъминланган оила вакили Наргиза Йўлдошева моддий ёрдам пули ололмаётганди. Шоҳиста Раҳмонова ҳамда Олтиной Усмонова фарзандлари учун нафақа пулига муҳтож. Маҳалла фаолларига тушунча берилди. Натижада уларнинг муаммолар ҳал этилди.

Зебунисо Тилаболдиеванинг касби педагог. У Қорасув шаҳридаги мактабда ишлаб, йўл азобидан қийналаётган эди. Энди уйига яқин масофада бўлган 4-мактабда ўқувчиларга сабоқ беради.

Бугун одамларда ижтимоий фаоллик, жонсараклик кўзга ташланмоқда. Тадбиркорлик, миришкорлик қанот ёйган. Иқтисодиёт ривожи кўплаб ижтимоий масалалар ечимига йўл очади. Энди эскича қарашлар билан ишлаб бўлмайди.

Мулоқотлар давомида кенг кўламли ислоҳотлар ҳар биримиздан фаоллик ва ташаббускорликни талаб этишлиги ўз ифодасини топмоқда. Бу борада депутатларнинг фикр-мулоҳазалари кенг жамоатчилик томонидан қўллаб-қувватланмоқда.

Акбаржон НАЗАРОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон

вилоят Кенгаши матбуот котиби

Қонун ижодкорларининг мулоқотлари ҳудудлардаги муаммолар ечимига йўл очмоқда was last modified: Январь 17th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »