Қонунлар халқ муҳокамасида бўлади

10 Январь, 15:40 • Андижон вилояти, Муносабат, Янгиликлар • 144 марта кўрилди • Комментариев к записи Қонунлар халқ муҳокамасида бўлади нет

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатимиз тарихида биринчи марта Олий Мажлисга Мурожаатномасида одамларни ўйлантириб келаётган, тараққиётимизга ғов бўлаётган муаммолар рўйи рост тилга олинди. Шу сабаб бу жасорат фуқароларнинг ишончини, ҳурматини қозонди, дунёқарашини ўзгартириб юборди десак, асло муболаға бўлмайди. Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилоят кенгаши ташаббуси билан “Президентимиз мурожаатномаси фаолиятимиз асоси” мавзусида ўтказилган давра суҳбатида ҳам бу ўз ифодасини топди.

Партия ҳудудий кенгашларининг раислари ва маҳаллий кенгаш депутатлари иштирокидаги тадбирда сўз олганлар Давлатимиз раҳбари қаерда, қандай мақомдаги йиғилиш ёки учрашувда бўлмасин, ҳар доим элу юрт манфаатини ўйлаб яшаш ҳамда бунинг учун фидойилик билан меҳнат қилиш зарурлигини таъкидлашлигига эътибор қаратдилар. Жумладан, Мурожаатномада кўп қиррали, барча соҳани ислоҳ қилиш бўйича янги ёндашувлар, таклифлар билдирилди. Депутатлар зиммасига юкланадиган мажбуриятлар  моҳиятини теран тушунтириб, изчил ислоҳотлар жараёнида уларнинг томошабин бўлиб четда туришга ҳаққи йўқлигини таъкидлади.

-Биз, депутатлар фаолиятида, Мурожаатномада илгари сурилган инновацион ғоя, яъни қонунлар муҳокамасига кенг халқ оммасини жалб этиш, бунинг учун замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш алоҳида ўрин эгаллаши зарур,-дейди халқ депутатлари Андижон вилоят кенгашидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП депутатлик гуруҳи раҳбари Зухра Комилова,- Жумладан, Интернет тармоғидан махсус «майдон»лар яратиш таклифи жуда катта аҳамиятга эга. Бу, қонуннинг бирдан-бир манбаи ва муаллифи том маънода халқ бўлиши шарт, деган тамойилни рўёбга чиқариш имконини беради. «Менинг фикрим» махсус веб-саҳифасининг жорий қилиниши билан фуқаролар томонидан илгари сурилган ташаббусларни Олий Мажлис ёки халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлар кўриб чиқишининг мажбурийлиги  таъминланади.

Шунингдек, давра суҳбати давомида 2018 йилни мамлакатимизда “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”, деб номлангани муносабати билан келиб чиқадиган вазифалар, халқимизнинг мамлакат ичида эркин ҳаракат қилиши учун вилоятлар, ҳатто туманлар ўртасидаги постларни олиб ташлаш хақида билдирган таклифлари қанчалик ўринли бўлгани, давлат бошқаруви, иқтисодиёт, божхона тизими, тадбиркорлик ва бошқа соҳаларда ҳам мана шундай аниқ топшириқлар берилгани қўллаб-қувватланди. Халқ давлат идораларига эмас, балки давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак, деган ғоя ҳаётимизга чуқур кириб борганлиги ва бундан келиб чиқадиган вазифалар юзасидан ўзаро фикр алмашилди.

Бир сўз билан айтганда, Давлатимиз раҳбарининг Ўзбекистон тарихида янги саҳифа очган Мурожаатномаси барчамизни республикамизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларда фаол иштирок этишга бошлади. Жорий йилда партия кенгашлари ва депутатлик гуруҳлари томонидан ҳамкорликда бажариладиган вазифалар белгилаб олинди.

Акбаржон НАЗАРОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Андижон вилоят Кенгаши матбуот котиби

Қонунлар халқ муҳокамасида бўлади was last modified: Январь 10th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »