Парламент ва депутатлик назорати ўз самарасини бермоқда

23 Январь, 10:19 • Парламент назорати, Партия лойиҳаси, Сурхондарё вилояти, Янгиликлар • 167 марта кўрилди • Комментариев к записи Парламент ва депутатлик назорати ўз самарасини бермоқда нет

Мамлакатимизда сўнгги йилларда тиббиёт соҳасига жуда катта эътибор қаратилмоқда. Шунингдек, аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифати, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, замон талабига жавоб берадиган малакали тиббий кадрлар тайёрлашга оид давлатимиз раҳбарининг қатор қарор ва фармонлари қабул қилинди. Ҳозирда соғлиқни  сақлаш  тизимини  модернизациялаш бўйича босқичма-босқич амалга оширилаётган ишлар ҳамда вазифаларнинг ҳаётга тадбиқ этилиши натижасида тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базаси мустаҳкамланмоқда, аҳолига биринчи даволаш профилактика ёрдами кўрсатилишининг замонавий тизими яратилмоқда.

Таъкидлаш ўринлики, бугунги кунда қишлоқ жойларида аҳоли саломатлиги ҳолати патронаж тизимини сифат жиҳатдан тубдан яхшилашни талаб этмоқда. Президентимиз Шавкат Мирзиёев 2017 йилнинг 12 июлида Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар ҳамда Ўзбекистон Экологик ҳаракати вакиллари билан ўтказган видеоселектор йиғилишида ҳам “Адолат” СДПнинг соғлиқни сақлаш соҳасида аҳоли манфаатларини ҳимоя қилиш шиори остида фаолият олиб бориши, бу борада Соғлиқни сақлаш вазирлигининг фаолияти устидан самарали парламент ва депутатлик назоратини олиб бориши лозимлиги ҳақида фикр билдириб ўтган эди.

Бу — бежиз эмас. Чунки Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг сайловолди дастурида соғлиқни сақлаш соҳасида аҳолининг кенг қатламларига кўрсатилган тиббий ёрдам сифатини янада ошириш, мактаб ва мактабгача таълим муассасалари доирасида болаларни тиббий хизматлар билан таъминлаш тизимини кучайтиришга, дори воситаларининг ноқонуний айланиши, қалбакилаштирилган ва сифатсиз дори воситалари сотилишининг олдини олиш, скрининг перинатал марказлари, аёллар тиббий маслаҳатхоналари, туғруқ мажмуалари, гинекология ва патронаж хизматлари фаолиятини доимий такомиллаштириб бориш тарафдори эканлиги қайд этилган. Ана шу вазифалардан келиб чиққан ҳолда партиянинг Сурхондарё вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши ходимлари ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлардаги депутатлар томонидан партиянинг “Саломатлик йўлида бирлашайлик” лойиҳаси доирасида жойларда аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш тизими, яъни тез тиббий ёрдам, патронаж хизмати, оилавий поликлиника, ҚВПларнинг фаолияти, улардаги мавжуд муаммолар, уларни бартараф этиш чоралари кўриб чиқиляпти.

 Шу хусусда Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг  “Саломатлик йўлида бирлашайлик” ижтимоий лойиҳаси Консепциясига асоан Термиз туман тиббий бирлашмасига қарашли марказий шифохонаси тез тиббий ёрдам ҳамда “Халқобод” ҚВП фаолияти атрофлича ўрганилди.

 Ўрганиш натижасида туман тез тиббий ёрдам бўлими биноси том қисмининг очиб ташланган ҳолатда турган бўлса-да, таъмирлаш ишлари деярли тўхтаб қолгани ва тез тиббий ёрдам бўлими реаномобил транспортига эҳтиёжи борлиги аниқланди.

  Аниқланган камчиликларни бартараф этиш учун Термиз туман Кенгаши депутати Шуҳрат Маманов томонидан Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғига партиянинг депутатлик сўрови юборилди.

 Бошқарма бошлиғи ўз жавоб хатида камчиликлар бартараф этилиб туман тез тиббий ёрдам  бўлимига  том қисмини таъмирлаш, замонавий деразаларга  алмаштириш ва бинонининг  ички ва ташқи фасад қисми косметик таъмирлаш учун маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан 114 млн сўм маблағ ажратилишини ва муаммо тез кунда барптараф этилишини маълум қилди.

Айни кунда бинонининг том қисми қайта таъмирланиб, иншоотда  ички ва ташқи косметик таъмирлаш ишлари давом этмоқда. Депутатимиз аралашуви билан, Тез тиббий ёрдам бўлимига янги реаномобил транспорти ҳам  берилди. Ушбу кўрсатилган ёрдамдан тиббий бўлим ишчилари жуда мамнун бўлиб, депутатимизга ҳамда партия фаолларига ўз миннатдорчиликларини билдиришмоқда.

Ҳа, депутат ташаббускор бўлиши шарт. Муаммоларнинг туб сабабини таҳлил, мушоҳада, муҳокама асносида аниқлаши, ўз ваколатлари доирасида муаммони ҳал этиш чораларини кўриш орқали сайловчилар ишончини оқлаши мумкин.

 Убайдулло ТОҒАЙНАЗАРОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Термиз туман Кенгаши раиси

Парламент ва депутатлик назорати ўз самарасини бермоқда was last modified: Январь 26th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »