Партия хайрихоҳларининг ишончи ортмоқда

22 Январь, 12:44 • Бухоро вилояти, Партия лойиҳаси, Янгиликлар • 206 марта кўрилди • Комментариев к записи Партия хайрихоҳларининг ишончи ортмоқда нет

Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг маҳаллий депутатларининг “Адолат – қонун устуворлигида” лойиҳаси доирасида ҳудудларда бўлиб, маҳалла фуқаролари билан олиб бораётган мулоқотлари самарали кечмоқда. Жумладан, партиянинг Бухоро вилоят Кенгаши ходимлари, туман ва шаҳар Кенгаши фаоллари фуқаролар ҳолидан бохабар бўлиб, улар билан самимий мулоқотлар олиб боришмоқда.

Ишчи гуруҳ аъзолари фуқаролар билан олиб борган мулоқотлари давомида қатор муаммоларнинг ечимини топишда ўз ҳиссаларини қўшишди. Когон шаҳар Кенгаши ходимлари “Мустақиллик” МФЙда бўлишганида ички йўлларнинг носозлиги тўғрисида мурожаатлар келиб тушди. Ишчи гуруҳ ушбу мурожаатни ўрганиб чиқди ҳамда Халқ депутатлари Когон шаҳар Кенгаши депутати Нодира Мўминова тегишли ташкилотга ўзининг депутатлик сўровини йўллаб, депутатлик назоратини ўрнатди.

Шунингдек, партиянинг Бухоро шаҳар Кенгаши ходимлари ва депутатларидан иборат ишчи гуруҳ “Мухтор Ашрафий” МФЙдаги фуқаролар хонадонларига ҳам ташриф буюришиб ҳар бир фуқарога юртимизда яратилаётган имкониятлар ва улардан унумли фойдаланиш тўғрисида ҳуқуқий маслаҳатлар беришди. Шу билан бирга кам таъминланган оила вакиллари озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминланди.

Фуқаролар мурожаатлари партия ходимлари томонидан ҳал этилса, партия хайрихоҳларининг сафи ҳам кенгаяди. Шундай экан, фаоллик доим уларнинг асосий иш мезони бўлмоғи керак.

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Бухоро вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

Партия хайрихоҳларининг ишончи ортмоқда was last modified: Январь 22nd, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »