Партия лойиҳаси доирасида сессияга масала киритилди

19 Январь, 14:22 • Навоий вилояти, Партия лойиҳаси, Сессия, Янгиликлар • 153 марта кўрилди • Комментариев к записи Партия лойиҳаси доирасида сессияга масала киритилди нет

Халқ депутатлари Кармана туман Кенгашидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП депутатлик гуруҳи томонидан “Тозалик йўлида бирлашайлик” лойиҳаси доирасида халқ депутатлари туман Кенгаши сессиясига масала киритилди. Мамлакатимизда сўнгги йилларда ижтимоий соҳада амалга оширилаётган туб ислоҳотлар жараёнида атроф-муҳитни асраб-авайлаш, аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, уларнинг тиббий ва экологик маданиятини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 50-моддасида фуқароларнинг атроф-табиий муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлишга мажбур эканлиги белгиланган бўлиб, “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги, “Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида”ги, “Экологик назорат тўғрисида”ги, “Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида”ги, “Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида”ги ва “Чиқиндилар тўғрисида”ги қонунларда фуқаролар томонидан атроф-муҳитни асраб-авайлаш, жойларда санитария-эпидемиологик осойишталикни таъминлашга қаратилган ҳуқуқий меъёрлар мустаҳкамланган.

Бу йўлда, Ўзбекистон “Адолат” СДП  томонидан “Тозалик йўлида бирлашайлик” лойиҳаси асосида фуқароларда шаҳар-қишлоқларимизни тоза сақлашга бўлган дахлдорлик хиссини ошириш, хусусан, уларни кўнгилли равишда, ҳашар йўли билан атроф-муҳитнинг тозалигини таъминлашга сафарбар этиш, юрт ободлиги йўлида аҳолини бирлаштириш, ёшлар тарбиясида тозалик орқали тиббий маданиятни шакллантириш, атроф-муҳит ифлосланишининг олдини олиш, аҳоли саломатлигини ҳимоя қилиш мақсадида “Ифлослантирувчи тўлаши ва кўп пул тўлаши лозим” деган тамойилни илгари суриш лозимлиги айтилмоқда.

Шу мақсадда, Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг халқ депутатлари Кармана туман Кенгашидаги депутатлик гуруҳи томонидан “Туманда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, аҳолининг саломатлиги, санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 21 апрелдаги “2017-2021-йилларда маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш ва ривожлантириш чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-2916-сонли қарорининг ижроси бўйича жисмоний ва юридик шахслар томонидан амалга оширилган ишлар ҳолати тўғрисида”ги масала юзасидан ўрганиш олиб борилди.

Ўрганиш давомида, туман экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси томонидан тақдим этилган маълумотлар таҳлил этилди. Улар шуни кўрсатдики,  сўнгги уч йилда туманда атроф-табиий муҳитга зарарли моддаларни шу жумладан, маиший чиқиндиларни чиқарганлик, белгиланмаган жойларга чиқиндиларни жойлаштирганлик, оқава сувларга оқизганлик оқибатида Ўзбекистон Республикасининг “Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги Кодекси 72/1, 72/2, 87/1, 88/1, 91/1, 95-моддаларига мувофиқ  2015 йил давомида туман бўйича жами 236 та жарима солинган. Шундан 162 нафари юридик шахслар, 72 нафари жисмоний шахслардир. 2016 йилда жами 256 та жарима қўлланилган бўлиб, шундан 199 нафари юридик шахслар, 57 нафари жисмоний шахсларга тааллуқлидир. 2017 йилда эса жами 342 та жарималар солиниб, унинг 241 нафари юридик шахслар, 101 нафари жисмоний шахслар ҳиссасига тўғри келган.

Сессияда кун тартибидаги масала юзасидан партия Кармана туман Кенгаши раиси Ориф Ориповнинг маърузаси тингланиб, муҳокама қилинди.

 Сессия иштирокчилари партия депутатлик гуруҳининг ташаббус ва таклифларини тўлалигича қуллаб-қувватлашди. Халқ депутатлари туман Кенгашининг қарорлари қабул қилиниб, ижроси юзасидан тумандаги мутасадди ташкилотларга муддати аниқ белгиланган тартибда топшириқлар  берилди.

Садоқат ШАМСИЕВА,

Ўзбекистон “Адолат”СДП

Навоий вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

 

Партия лойиҳаси доирасида сессияга масала киритилди was last modified: Январь 19th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »