Патронаж хизматини янада такомиллаштириш йўлида

12 Январь, 11:14 • Бухоро вилояти, Депутат минбари, Янгиликлар • 184 марта кўрилди • Комментариев к записи Патронаж хизматини янада такомиллаштириш йўлида нет

Фарзандларимиз соғлиғи – юртимиз бойлигидир. Дарҳақиқат, бугунги кунда тиббий хизмат сифатини яхшилашга жуда катта эътибор қаратиб келинмоқда. Хусусан, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш – репродуктив саломатликнинг энг муҳим бўғини эканлиги алоҳида таъкидланмоқда.

Она ва боланинг соғлиғини янада мустаҳкамлаш патронаж хизматининг эътибор марказида бўлмоғи шарт. Аммо патронаж хизмати фаолиятини ҳамма вақт ҳам ижобий деб баҳолай олмаймиз.

Маълумки, Ўзбекистон “Адолат” СДП ходимлари ва депутатлари томонидан аҳолининг кенг қатламларига кўрсатиладиган тиббий ёрдам сифатини янада ошириш, фуқаролар репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, скрининг ва перинатал марказлари, аёллар тиббий маслаҳатхоналари, туғруқ мажмуалари, гинекология ва патронаж хизматлари фаолиятини доимий такомиллаштириб бориш мақсадида “Саломатлик йўлида бирлашайлик” лойиҳаси доирасида мамлакатимизда аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш тизими, яъни тез тиббий ёрдам, патронаж хизмати, оилавий поликлиника ва ҚВПлар фаолияти билан боғлиқ муаммоларни ўрганиш, уларни бартараф этиш юзасидан қатор амалий ишлар олиб борилиб, депутатлик назорати ўрнатилди. Мавжуд муаммолар юзасидан чоралар кўрилди.

Ҳам депутат, ҳам вилоят аҳоли репродуктив саломатлик маркази раҳбари сифатида тузилган ишчи гуруҳ билан бирга бир ой давомида Бухоро шаҳридаги 11 та шаҳар оилавий поликлиникаларидаги патронаж хизмати фаолиятини ўрганиб чиқдик. Ўрганишлар жараёнида ходимларнинг малакасини ошириш, уларни тиббий билимини янада шакллантириш асосий ва долзарб вазифалар эканлигини аниқладик.

Патронаж хизмати — ҳомиладорлар, гўдаклар, ёш оилалар, қариялар, янги туққан аёллар ва  парваришга муҳтож бўлган ёлғиз қария, ногирон ҳамда  ўзга  парваришига муҳтож шахсларга уй шароитида тиббий хизмат кўрсатиш тизимидир. Айни мана шундан келиб чиққан ҳолда ҳар бир тиббиёт ходими ўз билим ва малакасини шакллантириб бориши лозим. Вилоят аҳоли репродуктив марказида 3 ой давомида уларнинг малакасини ошириш мақсадида ўқув ташкил этилди. Унда малакали шифокорлар ўз маърузалари билан фаол иштирок этиб, патронаж хизмати ходимларининг билим савиясини оширишга ҳисса қўшишди. Патронаж турлари, патронаж ҳамшираси томонидан амалга ошириладиган ҳаракатлар тўғрисида батафсил маълумотлар берилди.

Инсон саломатлигига эътибор бугунги куннинг энг долзарб вазифаларига айланган. Айниқса, патронаж хизматининг фаоллиги ва тиббий билими фуқаролар саломатлиги учун жуда муҳим. Шундай экан, уларни ўқитишга ва ҳамшираларнинг тиббий малакасини оширишга барчамиз эътиборли бўлишимиз лозим.

Нодира ХОЛОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Бухоро шаҳар Кенгаши депутати

Патронаж хизматини янада такомиллаштириш йўлида was last modified: Январь 12th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »