ПРЕСС-РЕЛИЗ

26 Январь, 15:20 • Пресс-релизлар • 27 марта кўрилди • Комментариев к записи ПРЕСС-РЕЛИЗ нет

26 январь куни Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши Марказий аппарати ташаббуси билан Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги партия фракцияси, Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети ҳамкорлигида “Ислом Каримов – истиқлол асосчиси” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Тадбирдан кўзланган мақсад давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг “Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг хотирасини абадийлаштириш тўғрисида”ги ҳамда “Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти, буюк давлат ва сиёсат арбоби Ислом Абдуғаниевич Каримов таваллудининг 80 йиллигини нишонлаш тўғрисида”ги қарорлари ижросини таъминлаш, халқимизнинг мустақиллик йилларида эришган барча оламшумул ютуқ ва натижалари Биринчи Президентимиз фаолияти билан узвий боғлиқ эканлигини, Ислом Каримов нафақат Ўзбекистон, балки жаҳон миқёсида ҳам катта ҳурмат ва обрў-эътибор қозонган улкан шахс ҳамда арбоб бўлганини кенг жамоатчилик, айниқса, ёшларга етказишга қаратилди.

Давра суҳбатида эътироф этилганидек, Ўзбекистон халқи истиқлол йилларида эришилган барча соҳалардаги ютуқ ва марраларни ҳақли равишда мамлакатимизнинг Биринчи Президенти номи ва фаолияти билан боғлайди. Ислом Каримов бугунги ва эртанги кунимизнинг ҳал қилувчи кучи бўлмиш ёшларнинг онгу тафаккури ва дунёқарашини бутунлай ўзгартириб, ҳар томонлама баркамол авлодни вояга етказишнинг янги принципиал тизимини яратиб, уни ҳаётга жорий этишга бевосита раҳбарлик қилди.

Ислом Каримов миллатнинг ҳақиқий етакчиси сифатида она халқини, гўзал ва бетакрор Ўзбекистонни жонидан ҳам ортиқ севар, унинг манфаатларини ҳимоя қилиш ва рўёбга чиқаришни ўз ҳаётининг бош мақсади, деб билар эдилар. Мустақил давлатчилигимиз меъмори “Элим деб, юртим деб, ёниб яшаш керак”, деган ғоясига бир умр амал қилиб, келажак авлодлар учун буюк ибрат мактабини яратди. Биринчи Президентимиз ўзининг серқирра сиёсий фаолияти, олижаноб инсоний фазилатлари билан Ватанимизнинг кўп асрлик тарихида ўчмас из қолдирди. Мустақил Ўзбекистонни 25 йил давомида бошқариб, очиқ фуқаролик жамияти ва бозор иқтисодиётига асосланган ҳуқуқий демократик давлат қуришнинг чуқур ўйланган стратегиясини ишлаб чиққан ва уни амалга оширган буюк давлат арбоби сифатида мамлакатимизда ва халқаро майдонда юксак обрў-эътибор қозонди.

Биринчи Президентимиз Ислом Каримов Ватанимизни мустабид тузум қарамлигидан озод қилиб, ҳалокат ёқасига келиб қолган юртимизни қайта тиклади. Истиқлолимиз асосчиси ғоят қалтис ва таҳликали бир вазиятда оғир қийинчиликлар ва синовларга қарамай, тарихан қисқа даврда Ўзбекистонни жадал ва барқарор суръатлар билан ривожланаётган замонавий демократик давлатга айлантирди.

Шу боисдан, Биринчи Президентимиз Ислом Каримов бугунги жадаллик билан ривожланаётган дунёда рўй бериши мумкин бўлган барча жараёнларнининг келажакка бўлган таъсирини олдиндан аниқ таҳлиллар асосида белгилаб берувчи, нафақат ўз миллати ва бутун Марказий Осиё халқларининг эртанги фаровон кунларга бўлган ишончини белгиловчи, дунё етакчилари орасида биринчилардан бўлиб инсониятни бугунги кунда аср вабоси дея аталаётган тероризм, экстиремизим, гиёҳвадлик каби иллатлар таъсиридан огоҳлантирган буюк симо эди.

Шу билан бирга, Ислом Каримовнинг мамлакатимизда демократик ҳуқуқий давлат барпо этиш йўлидаги саъй-ҳаракатлари ва бевосита ташаббуслари билан миллий парламентаризмга ва кўп партиявийлик тизимига асос солинди. 25 йил давомида ушбу соҳанинг ҳуқуқий асослари яратилиб, парламент ва сиёсий партияларнинг жамиятда, фуқароларнинг ҳаётида тутган роли ошди.

Тадбирда сўз олган Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП фракцияси аъзолари, партия фаоллари, университет профессор-ўқитувчилари ҳамда талаба-ёшлар Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг давлатчилигимиз тарихида тутган ўрни, мамлакатимиз мустақилликни қўлга киритиши ва барқарор ривожланишига, жаҳон ҳамжамиятида муносиб ўрин эгаллашига қўшган беқиёс ҳиссаси ҳамда буюк давлат ва сиёсат арбоби сифатидаги фаолияти ҳақида ўз фикрлари ва хотиралари билан ўртоқлашдилар.

Шунингдек, тадбир доирасида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти хотирасига бағишланиб Ўзбекистон миллий телерадио компанияси томонидан тайёрланган ҳужжатли фильм намойиш этилди.

ПРЕСС-РЕЛИЗ was last modified: Январь 26th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »