Президентимиз таклифи натижасида шифо маскани қайтадан чирой очди

20 Январь, 16:21 • Андижон вилояти, Янгиликлар • 115 марта кўрилди • Комментариев к записи Президентимиз таклифи натижасида шифо маскани қайтадан чирой очди нет

Мамлакатимиз Президентининг ўтган йилнинг ёзида Андижонга қилган ташрифи давомида берган топшириқлари асосида 2017-2019 йилларда Андижон давлат тиббиёт институти клиникасини реконструкция қилиш режалаштирилган эди. Мазкур шифохонанинг жарроҳлик бўлимлари капитал таъмирдан сўнг фойдаланишга топширилди.

Тантанада иштирок этган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси, Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов соғлиқни сақлаш соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли саъй-ҳаракатларга тўхталди. Халқни рози қилишдек хайрли ишда шифокорларнинг ўрни беқиёслигини таъкидлади.

Уч қаватли корпусда жойлашган 1-, 2-, 3-жарроҳлик бўлимларининг ҳар бири 40 ўринга мўлжалланган. Бу ерда ўтган йили 10 мингдан ортиқ тиббий операция бажарилди. Шу жумладан, юқори малака талаб этадиган юракда очиқ ва ёпиқ жарроҳлик амалиётлари, қорин деворини кесмасдан лапроскопик усулда операциялар қилинди.

Мультспиралли компьютер томограф ташхис қўйиш ва даволашда юқори самара берадиган энг замонавий ускунадир. Унинг ёрдамида тадқиқ этилаётган аъзо 3 D реконструкция услубидаги тасвирни беради.

Кези келганда айтиш жоизки, 1971 йилда қурилган клиника республикамизнинг энг йирик шифохоналаридан бири бўлиб, 665  ўринга мўлжалланган. 13 та блок, 20 та даволаш ва 15 та ёрдамчи диагностика бўлимлардан иборат. Ташкил этилганидан буён янгиланмаган бу йирик шифо маскани Президентимиз ташаббуси билан 2019 йилга қадар бос-қичма-босқич капитал реконструкция қилинади.

– Янгиланган бўлимларга шу давр мобайнида 3 миллион 154 минг долларлик энг замонавий тиббий ускуналар келтирилиши режалаштирилган, – дейди клиника бош шифокори Баҳодир Раҳмонов. – Бу эса беморларни даволаш самарадорлигини оширади.

Рустамжон Эшонов,

Ўзбекистон Адолат СДП

Андижон шаҳар кенгаши фаоли

Президентимиз таклифи натижасида шифо маскани қайтадан чирой очди was last modified: Январь 20th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »