Самимий, оддий тилда ташкил этилган сиёсий ўқувлар фуқароларда фаолликни оширмоқда

16 Январь, 12:17 • Қашқадарё вилояти, Сиёсий ўқув, Янгиликлар • 144 марта кўрилди • Комментариев к записи Самимий, оддий тилда ташкил этилган сиёсий ўқувлар фуқароларда фаолликни оширмоқда нет

Ўзбекистон “Адолат” СДП Қашқадарё вилоят ва Қарши шаҳар Кенгаши саъи-ҳаракати билан шаҳардаги Кат ҳамда Гунгон маҳалла фуқаролар йиғинларида ташкил этилган сиёсий ўқувлар савол жавоб ва қизғин баҳс-мунозаралар остида бўлиб ўтди. Унда партия фаоллари, депутатлар, маҳалла аъзолари, халқ таълими, соғлиқни сақлаш соҳаси ва жамоат ташкилотлари вакиллари ҳамда оммавий ахборот  воситалари ходимлари иштирок этди. Сиёсий ўқувни партия вилоят Кенгаши раиси вазифасини бажарувчи Рўиддин Раупов олиб борди.

— Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилининг сўнгги ҳафтасида, яъни 25 декабрь куни давлатимиз раҳбари “2018-2022 йиллар даврида болаларда туғма ва ирсий касалликларни  барвақт аниқлаш давлат дастури тўғрисида”ги қарорни имзолади, — деди Гулноза Раджабова. — Ушбу муҳим ҳужжат болаликдан ногиронлар  туғилишининг олдини олишда, туғма ва ирсий касалликларни барвақт аниқлашда, соғлом авлод туғилиши ва тарбияланиши учун зарур шароитлар яратилишига, туғруққа ёрдам берувчи муассасалар ва скрининг марказларининг кадрлар салоҳияти ва моддий техник базасини мустаҳкамлашда қўл келади, албатта.

— Шуни унутмаслик керакки, соғлом авлод дунёга келиши ижтимоий-иқтисодий ва маънавий муҳит ҳамда соғлом турмуш тарзига ҳам бевосита боғлиқ, -деди халқ депутатлари Қарши шаҳар Кенгаши депутати Замира Бобоназарова. — Биз шуни ҳисобга олиб, ушбу қарор тарғиботи юзасидан кенг қамровли тушунтириш ишларини бошлаб юбордик. Хусусан, оилалар ҳамда ўқув даргоҳларида тиббий маданиятни ошириш бўйича тарғибот ишлари кучайтирилиб, соғлом авлод туғилиши ва вояга етишига кўмаклашиш мақсадида мутахассислар ҳамкорлигида профилактик ҳамда маърифий тадбирлар кўлами кенгайтирилмоқда. Жумладан, ҳозиргача шаҳарда жойлашган 10 га яқин маҳаллаларда, тиббиёт коллежи ва Қарши муҳандислик иқтисодиёт институтида юртбошимиз қарорининг аҳамияти хусусида сиёсий ўқувлар ташкил этилди. Бундай учрашувлар орқали аёлларга саломатликни асраш ўз қўлларида эканлиги, баркамол авлодни дунёга келтириш ота-она зиммасига катта масъулият юклашини самимий, оддий тилда тушунтиришга ҳаракат  қилинди.

Анжуманда фуқароларнинг тиббий маданияти, ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, уларга юртбошимиз бот-бот таъкидлаётганларидек, қонуний ҳуқуқларидан тўғри фойдаланиш ва уни ҳимоя қилиш кўникмаларини шакллантиришга доир тегишли маслаҳатлар ҳам берилди.

Баҳс-мунозара, кўтаринкилик руҳида ўтган сиёсий ўқувда партия фаоллари иштирокчиларга “Адолат” СДПнинг сайловолди дастури ва сиёсий кучнинг хотин-қизлар ҳамда ёшларни ижтимоий муҳофаза қилиш борасида олиб бораётган ишлари юзасидан ҳам атрофлича тушунча бериб ўтдилар.

Бундай сиёсий ўқувларнинг маҳалладошларимиз дунёқарашини кенгайтиришда, сиёсий-ижтимоий қарашларини шакллантиришда аҳамияти ниҳоятда катта,-деди Кат маҳалла фуқаролар йиғини раиси Зокир Соҳибов.- Биз “Адолат”чилар билан ҳамкорлигимизни бундан кейин  янада кучайтирамиз.

Комил САХАТОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Қашқадарё вилояти Кенгаши

матбуот котиби

 

Самимий, оддий тилда ташкил этилган сиёсий ўқувлар фуқароларда фаолликни оширмоқда was last modified: Январь 16th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »