Шовотда архив ишидаги муаммолар бартараф этиладиган бўлди

4 Январь, 11:25 • Партия лойиҳаси, Хоразм вилояти, Янгиликлар • 153 марта кўрилди • Комментариев к записи Шовотда архив ишидаги муаммолар бартараф этиладиган бўлди нет

Маълумки, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг қатор лойиҳалари доирасида партиянинг ҳудудий Кенгашлари қошида тузилган партия фаоллари, депутатлари ҳамда тегишли ташкилотлар вакилларидан тузилган ишчи гуруҳлари жойларда муаммоларни ўрганиб, партиямизнинг депутатлик гуруҳларининг ташаббуси билан тегишли Кенгаш сессияларида муҳокама этмоқдалар.

Бу борада партиянинг Хоразм вилоят Кенгаши аъзолари ҳам фаоллик билан иштирок этишмоқда. Бир қатор масалалар вилоят, шаҳар ва туман Кенгашлари сессияларига киритилгани ва айни пайтда назорат ишлари олиб борилиб, муайян натижаларга эришилгани эътиборга моликдир.

Куни кеча партиянинг Шовот туман ташкилоти қошида тузилган ишчи гуруҳ томонидан давлат ва хўжалик бошқарув органлари ҳамда хўжалик юритувчи субъектлар томонидан ходимлар меҳнат фаолиятига оид ҳужжатларни архив муассасаларига топшириш, туманда ушбу соҳага оид қонунчиликка амал қилиш ҳолати бўйича олиб борилган ўрганишлар натижаси тўғрисидаги масала Шовот туман Кенгаши сессиясига киритилди.

Партиямизнинг “Адолат – қонун устуворлигида” лойиҳаси доирасида ўрганилган ушбу масала муҳокама этилган сессияда Шовот туман Кенгаши депутатлари, партия фаоллари, мутасадди ташкилотлар раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Сессияни туман ҳокими, туман Кенгаши раиси Ҳакимжон Атаханов кириш сўзи билан очиб берди. Унда таъкидланишича, Давлатимиз томонидан жорий йилни “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” деб номлангани муносабати билан жойларда адолат ва қонун устуворлигига эришиш, фуқароларнинг манфаатларини кўзлаб амалий ишлар олиб бориш, юртимизда инсон манфаати-олий қадрят эканини ифода этиш каби тамойилларни илгари суриш масъулиятини даврнинг ўзи тақjзо этмоқда.

Шундан сўнг кун тартибидаги масала юзасидан туман Кенгаши депутатлик гуруҳи аъзоси Феруза Юсупованинг ахбороти тингланди. Унда қайд этилишича, бугунги кунда айрим мансабдор шахсларнинг эътиборсизлиги туфайли архив ишлари талаб доирасида йўлга қўйилмаган. Ташкилот ва корхоналарда ҳужжатларни сақлаш талаблари бузилиши кузатилмоқда. Айниқса, фаолияти тугатилган юридик шахсларнинг ходимлар иш фаолиятига оид ҳужжатлари архивга топширилмасдан йўқолиши натижасида фуқаролар пенсияга чиқиш учун ташкилотма-ташкилот юриб ойлаб ҳужжат йиғишига, пенсия олиш ҳуқуқининг бузилишига сабаб бўлмоқда.

Ўрганишлар натижасида 2012-2017 йилларда 560 та ташкилот тугатилган бўлиб, улардан 521 тасининг ҳужжатлари архив муассасаларида сақланган. Қолган 39 та ташкилотларнинг ҳужжатлари туман архивларида мавжуд эмаслиги маълум бўлди.

Сессия давомида кун тартибидаги масала юзасидан қарор лойиҳаси ўқиб эшиnтирилди. Унда 3 ой муддат ичида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 30 октябрда 482-сонли қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлардаги идоравий архив тўғрисида” ги Намунавий низом талабларига мос равишда идоравий архив шакллантириб, бир нафар архив учун масъул шахс бириктириш ва бу хақда туман Кенгашига маълумот тақдим этиш ҳамда 6 ой муддатда идоравий архивда сақлаш имконияти мавжуд бўлмаган барча ҳужжатларни давлат архивига топшириш чораларини кўриш туман ҳокимлиги ва тумандаги барча бошқарув органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва хўжалик юритувчи субъектлар раҳбарлари зиммасига юклатилди.

Шунингдек, “Ягона дарча” маркази раҳбарига тугатилаётган ҳар қандай муассаса ва ташкилот ҳужжатларини қонунчиликда белгиланган тартибда туман архивига топширилишини қатъий назоратга олиш вазифаси топширилди.

Тумандаги барча ташкилотларга идоравий архив ҳужжатларини шакллантириш бўйича амалий ёрдам кўрсатиш, 2 ой муддатда туман архиви моддий-техник базасини яхшилаш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш вазифаси Идоралараро хўжалик ҳисобидаги шахсий таркиб архиви раҳбари масъул этиб белгиланди.

Мазкур қарор ижросини назорат қилиш эса Халқ депутатлари туман Кенгашининг Қонунийлик, ҳуқуқ –тартибот ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича доимий комиссияси раиси И.Матмуратов ва туман ҳокимининг ўринбосари вазифасини вақтинча бажарувчиси М.Қурбанбаев зиммасига юклатилди.

Меҳриноз АБДИЯЗОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Шовот туман Кенгаши раиси

 

Шовотда архив ишидаги муаммолар бартараф этиладиган бўлди was last modified: Январь 4th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »