Сиёсий билимларимизни шакллантирувчи муҳим омил

3 Январь, 12:50 • Бухоро вилояти, Партия лойиҳаси, Янгиликлар • 195 марта кўрилди • Комментариев к записи Сиёсий билимларимизни шакллантирувчи муҳим омил нет

Ўзбекистон “Адолат” СДП томонидан сиёсий ўқувларнинг ташкил этиб келиниши ҳар бир партия ходими, депутатлар ҳамда маҳалла фуқароларининг сиёсий фаоллигини шакллантириб келмоқда. Хусусан, ҳафтанинг ҳар душанба кунлари партия ходимлари учун ёки ҳафтанинг ҳар сешанба куни маҳалла фуқаролари учун ташкил этиладиган бундай ўқувлар партия хайрихоҳларини кўпайтиришга хизмат қилиб келмоқда.

“Сиёсий-ҳуқуқий билимларни мустаҳкамлаш – демократик жамият пойдевори” лойиҳаси доирасида маҳаллаларда фаол лекторлар ҳамда партия ходимлари ташаббускорлигида ўтказиладиган ўқувлар барча фуқароларнинг сиёсий саводхонлигини бойитиб, билим ва ҳуқуқий маданиятини оширмоқда. Жумладан, партиянинг Шофиркон, Ромитан, Жондор, Бухоро туман ва Когон шаҳарларида бўлиб ўтган сиёсий ўқувларда фуқаролар фаоллиги кузатилди. Шофиркондаги “Мингчинор” маҳалласида бўлиб ўтган ўқувда партия ходимлари ҳамда лекторлар давлатимиз раҳбари томонидан қабул қилинган “Аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳамда “Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонлари ва уларнинг мазмун-моҳияти ҳақида тўхталиб ўтишди. Шунингдек, ушбу ҳужжатларнинг ҳар бир қисми ҳамда ундаги берилган вазифалар билан барча фуқароларни таништирди.

Маълумки, Вазирлар Маҳкамасида Ўзбекистоннинг 2018 йилга мўлжалланган асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнозлари, солиқ ва бюджет сиёсати концепцияси ҳамда давлат бюджети лойиҳасига бағишланган кенгайтирилган мажлиси бўлиб ўтди. Унда 2018 йили ҳам ўтган йиллардаги каби ижтимоий соҳа ва аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш харажатлари устуворлиги сақлаб қолиниши, ижтимоий соҳани молиялаштириш учун 34,7 триллион сўм маблағ йўналтириш назарда тутилаётганлиги, давлат бюджети параметрларида қабул қилинган дастурларни амалга ошириш учун 8,5 триллион сўмдан ортиқ маблағ йўналтириш таклиф этилаётганлиги таъкидланди. Сиёсий ўқувда бу борада ҳам тўлиқ ва батафсил маълумотлар берилди.

Когон шаҳридаги “Мустақиллик” ва “Туркистон” МФЙларида бўлиб ўтган ўқувда ҳам барча маҳалла аҳли қабул қилинган янги фармонлар баробарида мамлакатимиз ва жаҳонда рўй бераётган воқеа-ҳодисалар ҳақида ҳам билиб олишди.

Баҳодир Саломов, “Мустақиллик” МФЙ раиси:

– Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг Когон шаҳар Кенгаши ташаббускорлигида бўлиб ўтган ўқув барча фуқароларимизнинг сиёсий-ҳуқуқий маданиятини шакллантирди. Унда маҳалламиздаги ёшу қари иштирок этиб, ўзлари учун зарур бўлган маълумотларни олишди. Айниқса, қабул қилинган янги фармонларнинг моҳиятини очиб бериб, таҳлил қилишлари уларни сиёсий фаолликка ундади.

Бўлиб ўтаётган ҳар бир ўқув фуқароларнинг онги ва дунёқарашини ривожлантирар экан, албатта, фаоллик ва ташаббускорликка ҳам чорлайди.

Собир БОТИРОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Бухоро вилоят Кенгаши

бош мутахассиси  

Сиёсий билимларимизни шакллантирувчи муҳим омил was last modified: Январь 3rd, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »