Сиёсий ўқув семинарлар аҳоли фаоллигини оширишга хизмат қилмоқда

17 Январь, 12:24 • Самарқанд вилояти, Сиёсий ўқув, Янгиликлар • 160 марта кўрилди • Комментариев к записи Сиёсий ўқув семинарлар аҳоли фаоллигини оширишга хизмат қилмоқда нет

Ўзбекистон “Адолат” СДП Пайариқ туман Кенгаши ташаббуси билан “Сиёсий-ҳуқуқий билимларни мустаҳкамлаш — демократик жамият пойдевори” лойиҳаси доирасида тумандаги маҳаллаларда сиёсий ўқувлар ташкил этилди.

Жумладан, “Янгиобод”, “Шўртепа”, “Маданият”, “Баҳрин”, “Тоҳиршайх” маҳаллаларида ўтказилган ўқув семинарлар  жонли тарзда ўтказилганлиги билан аҳамиятли бўлди.

Ўқув семинарлар Президентимизнинг 2017 йил 30 ноябрдаги “Суд-тергов фаолиятида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатларини кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президентимизнинг 2016 йилда қабул қилинган “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонлари мазмун моҳиятини ўрганишга бағишланди.

Шунингдек, иштирокчилар “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” Давлат дастури лойиҳаси умумхалқ муҳокамаси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йилнинг 22 декабрь куни Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси аъзоларига тақдим этган Мурожаатномасида кўрсатилган асосий ғоя ва таклифлари ҳамда 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган асосий вазифалар бўйича ҳам ўз фикр мулоҳазаларини баён этдилар.

— Бундай ўқув семинарлар аҳолининг сиёсий фаоллигини оширишга хизмат қилади, — дейди “Янгиобод” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Тиркаш Худойбердиев. — Бугун аҳолимиз Республикамизда ва жаҳонда руй бераётган ўзгаришлар, олиб борилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятидан воқиф бўлди. Ўзларининг фикрларини очиқ-ойдин айтишга имконият яратилди. Бундай ўқувларнинг ташкил этилиши фуқароларнинг сиёсий онги юксалишига хизмат қилади.

Ташкил этилган ўқув семинарлар қизғин бағс мунозараларга бой бўлди. Иштирокчилар томонидан берилган саволларга мутасаддилар томонидан атрофлича аниқ жавоблар берилди.

Илҳом ҚЎШМУРОДОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

 Пайариқ тумани Кенгаши раиси

Сиёсий ўқув семинарлар аҳоли фаоллигини оширишга хизмат қилмоқда was last modified: Январь 17th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »