Сиёсий ўқувда фаолиятни янада кучайтириш белгилаб олинди

24 Январь, 16:09 • Бухоро вилояти, Сиёсий ўқув, Янгиликлар • 129 марта кўрилди • Комментариев к записи Сиёсий ўқувда фаолиятни янада кучайтириш белгилаб олинди нет

Ўзбекистон “Адолат” СДП Бухоро вилоят Кенгашида навбатдаги сиёсий ўқув ташкил этилди. Унда партиянинг вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши ходимлари иштирок этишди. Сиёсий ўқувда Партиянинг “Ёш адолатчилар қаноти” Кенгаши фаолиятини янада кучайтириш масалалари кўриб чиқилди. Партия вилоят Кенгаши раиси Мақсуд Ҳамидов кириш сўзида партиянинг “Ёш адолатчилар” қаноти Низоми билан яна бир маротаба таништириб ўтди. Шунингдек, унинг асосий вазифалари, мақсади, тузилмаси борасида тўхталиб ўтилди.

Жумладан, сёсий ўқув давомида партия вилоят Кенгаши раиси “Ёш адолатчилар” қаноти фаолиятида сусткашликка йўл қўйилаётганлиги, мавжуд камчиликларнинг борлиги тўғрисида ҳам айтиб ўтди. Йил давомида тадбир сони камайиб бораётганлиги, бу эса ёшлар масаласига эътиборнинг пастлигига олиб келиши хусусида ҳам тўхталди. Мавжуд муаммоларни бартараф этиш юзасидан вазифалар белгилаб берилди.

Умида Ядгаров, партиянинг Жондор туман Кенгаши раиси:

— Партиянинг Жондор туман Кенгаши “Ёш адолатчилар” қаноти ташаббускорлигида 2017 йил давомида тадбирлар ташкил этиб келганмиз. Аммо бу фаолиятни қониқарли дея баҳолай олмаймиз. Ёш адолатчиларнинг вазифаси фақат тадбирлар ташкил этиш эмас, балки уюушмаган ёшлар билан суҳбат олиб бориш, ёшлар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олиш, уларнинг дунёқарашини кенгайтиришдир. Шунинг учун ҳам ушбу фаолиятни янада кучайтириш олдимизда турган энг долзарб вазифадир.

Сиёсий ўқувда партия ходимлари ўз фикрларини билдиришди. “Ёш адолатчилар” қаноти фаолиятини кучайтириш мақсадида таклифларини билдиришиб, белгиланган вазифалар юзасидан мавжуд барча саволларига батафсил ва тўлиқ маълумотлар олишди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Бухоро вилоят Кенгаши матбуот хизмати  

Сиёсий ўқувда фаолиятни янада кучайтириш белгилаб олинди was last modified: Январь 24th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »