Сиёсий ўқувлар фаол фуқаролик позициясини шакллантирмоқда

12 Январь, 09:57 • Бухоро вилояти, Партия лойиҳаси, Янгиликлар • 46 марта кўрилди • Комментариев к записи Сиёсий ўқувлар фаол фуқаролик позициясини шакллантирмоқда нет

Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг барча вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари ташаббускорлигида ҳудудларда сиёсий ўқувлар ташкил этиб келинмоқда. “Сиёсий-ҳуқуқий билимларни мустаҳкамлаш – демократик жамият пойдевори” лойиҳаси доирасида ўтказилган ўқувлар барча фуқароларнинг сиёсий маданиятини шакллантиришга хизмат қилмоқда.

Маҳаллаларда бириктирилган ҳар бир лектор албатта юртимиз ва жаҳонда рўй бераётган воқеа-ҳодисаларнинг батафсил маълумотини ўз вақтида етказишга астойдил ҳаракат қилмоқда. Жумладан, партиянинг Бухоро, Когон шаҳар ва Ромитан, Шофиркон, Олот туманлари томонидан ўтказилган сиёсий ўқувларда фуқаролар ўзларини қизиқтирган барча саволларига жавоб олишди.

Партиянинг Бухоро шаҳар Кенгаши фаоллари “Навбаҳор” МФЙда бўлиб, маҳалла раиси ва лектор Муҳаррам Саидқулова билан бирга ушбу маҳалла фуқаролари учун мазмунли сиёсий ўқув ташкил этишди. Дастлаб давлатимиз раҳбарининг илк маротаба парламентга қилган мурожаатномаси хусусида тўхталиб ўтишди. Шунингдек, 2018 йилда президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Тошкет вилоятига қилган ташрифи чоғида жойларда олиб борилаётган ободонлаштириш ишлари билан танишганлиги айтиб ўтилди. Сиёсий ўқувлардаги ҳар бир сиёсий хабар албатта, аниқ фактларга таянган ҳолда етказилмоқда.

Хурсанд Аҳмедова, “Навбаҳор” МФЙ, “Жомий” кўчаси, 7-уй, 2-хонадоннинг 71 ёшли фуқароси:

— Мен партиялар ҳақида тўлиқ бўлмаса-да маълумотга эга эдим. Аммо “Адолат” партиясининг бундай ташаббуси мен сингари ёши улуғ онахонларга жуда катта имконият берди. Сиёсий маълумотларга, айниқса, партия тўғрисидаги тўлиқ билимга эга бўлдим. Уларнинг ташаббуси, фаоллиги бардавом бўлсин.

Партиянинг Ромитан туман Кенгаши томонидан “Миришкор”, “Қаҳрамон” сингари ўндан ортиқ МФЙларда ўтказилган ўқувда ёши кичикдан то ёши улуғларгача фаол иштирок этишди. Фуқаролар юртимизда бўлиб ўтаётган сўнгги янгиликлар қатори жаҳонда рўй бераётган энг долзарб мавзудаги хабарлар билан танишишди. Шунингдек, сийсий ўқувларда давлатимиз раҳбари томонидан қабул қилинган қарор ва фармонлар, уларнинг мазмун-моҳияти ҳам кенг очиб берилди.

Сиёсий ўқувларда нафақат, лекторлар, партия ходимлари, балки фуқаролар ҳам фаол бўлишди. Улар ўзларини қизиқтирган саволлари билан мурожаат қилишди. Жумладан, ўқувни нафақат маҳалла фуқаролар йиғинларида, балки имконияти чекланган фуқаро ҳонадонларида ўтказилиши тўғрисида ҳам ўз таклифларини билдиришди.

Партиямизнинг ташаббуси билан ташкил этиб келинаётган бундай ўқувлар барча ҳудуд аҳолисини жамиятга яқин қилишда ва фаол фуқаролик позициясини шакллантиришда муҳим ўрин тутмоқда.

Собир БОТИРОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Бухоро вилоят Кенгаши бош мутаҳассиси

Сиёсий ўқувлар фаол фуқаролик позициясини шакллантирмоқда was last modified: Январь 12th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »