Сиёсий ўқувларда фуқароларнинг фаоллиги оширилмоқда

30 Январь, 11:08 • Жиззах вилояти, Сиёсий ўқув, Янгиликлар • 138 марта кўрилди • Комментариев к записи Сиёсий ўқувларда фуқароларнинг фаоллиги оширилмоқда нет

Мамлакатимизда қонунчилик базасини ҳар томонлама мустаҳкамлаш ва қонунларни сўзсиз ижро этиш, фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш, ҳуқуқий демократик давлатни ривожлантиришда давлат органлари билан бир қаторда, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва жамоат бирлашмалари, хусусан, сиёсий партияларнинг ўрни алоҳида аҳамият касб этади.

Бу борада Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси томонидан ҳам турли хил лойиҳалар асосида кўплаб ишлар амалга оширилмоқда. Шулар жумласидан, ҳафтанинг ҳар сешанба кунлари партиянинг “Сиёсий ҳуқуқий билимларни мустаҳкамлаш – демократик жамият пойдевори!” лойиҳаси доирасида МФЙ, ҚФЙларида мамлакатимизда қабул қилинган қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини тушунтириш, аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини оширишга қаратилган сиёсий-ҳуқуқий ўқувлар ташкил этиб келинмоқда.

Ўзбекистон “Адолат” СДП Жиззах вилоят, шаҳар ва туман Кенгашлари томонидан ҳам маҳаллаларда бириктирилган лекторлар орқали сиёсий ўқувларда юртимиз ва жаҳонда рўй бераётган воқеа-ҳодисаларнинг батафсил маълумотини ўз вақтида маҳалла фуқароларига етказишга астойдил ҳаракат қилишмоқда.

Партиянинг Жиззах шаҳар Кенгаши томонидан “Кўтарма” МФЙ, “Сайилжой” МФЙ, Ғаллаорол туман Кенгаши фаоллари томонидан “Маржонбулоқ” ШФЙ, “Хонимқўрғон” ҚФЙ, Дўстлик туман Кенгаши фаоллари томонидан “Қахрамон” ҚФЙ, “Олтин водий” ҚФЙ, “Манас” МФЙларда ўтказилган сиёсий ўқувларда маҳалла раиси ва бириктирилган лекторлар орқали юртимиз ва жаҳонда рўй бераётган воқеа-ҳодисаларнинг батафсил маълумотларини ҳамда давлатимиз раҳбари томонидан қабул қилинган қарор ва фармонлар, уларнинг мазмун-моҳияти аҳолига тушунтириб берилди.

— Ўзбекистон “Адолат” СДП томонидан ташкил этилган бундай сиёсий ўқувлар биз каби нафақага чиққан нуронийлар учун дунёда содир бўлаётган воқеа-ҳодисалардан, юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлардан, юртбошимиз томонидан чиқарилаётган қарор ва фармонлардан хабардор бўлиб туришимизда имконият яратиб бермоқда. – дейди Зомин тумани “Қўрғон” МФЙ фаоли, 65 ёшли фуқаро А.Норбеков.

Туман Кенгаши раислари, маҳалла фуқаролар йиғинларига бириктирилган лекторлар томонидан сиёсий ўқувларда Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятида рўй берган фожеа ҳолати сабаблари  ҳақида фикр юритилди. Бундай ҳолатларнинг такрорланмаслиги бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди.

Сиёсий ўқувларда иштирокчилар томонидан партия фаолиятини кучайтириш бўйича таклифлар билдиришиб, белгиланган вазифалар юзасидан мавжуд барча саволларига батафсил ва тўлиқ маълумотлар олишди.

Шахноза СОАТОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Жиззах вилоят Кенгаши

бош мутахассиси

Сиёсий ўқувларда фуқароларнинг фаоллиги оширилмоқда was last modified: Январь 30th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »