Соғлиқни сақлаш соҳасидаги масалалар сессия кун тартибида

18 Январь, 17:59 • Сессия, Хоразм вилояти, Янгиликлар • 52 марта кўрилди • Комментариев к записи Соғлиқни сақлаш соҳасидаги масалалар сессия кун тартибида нет

Парламент аъзоларининг ҳудудларни комплекс ўрганиш бўйича жойларга ташрифи доирасида маҳаллий Кенгашларда сессиялар бўлиб ўтмоқда. Жумладан, Янгибозор туманида халқ депутатлари туман Кенгашининг 35-сессияси бўлиб ўтди. Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Нуриддин Исмаилов, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, ОАВ вакиллари, партия фаоллари, маҳалла фуқаролар йиғинлари, тиббиёт институтларининг битирувчилари, жамоатчилик вакиллари қатнашди.

Сессия олдидан туман тиббиёт бирлашмасига келтирилган янги замонавий тиббий асбоб-анжомлар, замонавий ташхис қўйиш аппаратлари, лаборатория жиҳозлари кўргазмаси бўлиб ўтди ҳамда аҳоли туманда соғлиқни сақлаш соҳасида амалга оширилаётган янгиликлар билан таништирилди.

Сессия ишида Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг янги ташкил этилган Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари қўмитаси вакиллари томонидан йиғилганларга ўрганишлар якуни, тиббиёт соҳасида бўлаётган ислоҳотлар, туман Тиббиёт бирлашмаси фаолияти, туманда қонунлар ижросининг таъминланиши, беморларга, фуқароларга яратилган шарт-шароитлар, дори-дармонлар билан таъминланиши, бинонинг таъмирланиши, моддий-техник базаси ҳақидаги ўзгаришлар, камчиликлар ҳақида батафсил маълумот берилди. Кун тартибига 2 та масала киритилиб туман тиббиёт бирлашмаси бош врачи Ғ.Полвонов ҳамда туман ДСЭНМ бош врачининг ҳисоботларии тингланди.

Кун тартибидаги масалалар юзасидан туман депутатлари Р.Шержанов, Ф.Рўзметова, Ш.Юсуповлар сўзга чиқдилар. Сессия иши ҳамда ўрганишлар якуни бўйича Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери Н.Исмаилов ўз фикрларини билдириб, туман тиббиёт бирлашмасига янгидан ажратиладиган молиявий ёрдамлар, бинони реконстуркция қилиш лозимлиги, муассасада кутиш зали ташкил қилиш, юмшоқ мебеллар, янгидан келтириладиган асбоб-ускуналар, аҳолига кўрсатилаётган тез тиббий ёрдамнинг 2018 йилдан битта чақириққа 5000 сўм қилиб белгиланиши, бу 2016 йилга нисбатан 6 баробар, 2017 йилга нисбатан 3 баробар кўп эканлигини, аҳолининг тиббий маданиятини ошириш йўлидаги вазифалар, йўл қўйилган камчиликларни тўғрилаш, кадрлар масаласи, битирувчиларнинг айниқса ҚВП ва оилавий поликклиникаларга ишга қўйилиши, тор соҳа мутахассисларига бўлган талабларни қондириш юзасидан ўз мулоҳазаларини билдирди.

Сессия якунида муҳокама этилган масалалар бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди.

Г.ЖУМАНОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Янгибозор туман Кенгаши раиси 

Соғлиқни сақлаш соҳасидаги масалалар сессия кун тартибида was last modified: Январь 18th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »