Соғлом оила – порлоқ келажак

18 Январь, 12:54 • БПТ, Бухоро вилояти, Янгиликлар • 275 марта кўрилди • Комментариев к записи Соғлом оила – порлоқ келажак нет

Ўзбекистон “Адолат” СДП Бухоро шаҳар Кенгаши ташаббускорлигида партиянинг “Соғлом турмуш тарзи йўлида бирлашайлик” лойиҳаси доирасида 4-сон шаҳар оилавий поликлиникасида “Соғлом оила – порлоқ келажак” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Унда партиянинг вилоят Кенгаши раиси Мақсуд Ҳамидов, партия шаҳар Кенгаши ходимлари ҳамда поликлиникада ташкил этилган бошланғич партия ташкилоти аъзолари иштирок этишди. Тадбирни ўтказишдан асосий мақсад соғлом ва баркамол авлодни тарбиялаш, бунда патронаж хизматини юксалтириш ҳамда оилаларда соғлом муҳитни шакллантиришдир. Тадбирни дастлаб партиянинг вилоят Кенгаши раиси Мақсуд Ҳамидов кириш сўзи билан очиб берар экан, партиянинг сайловолди дастурида соғлиқни сақлаш соҳасига катта эътибор қаратилганлиги, тиббий ёрдам сифатини янада ошириш, дори воситаларининг ноқонуний айланиши, қалбакилаштирилган ва сифатсиз дори воситалари сотилишининг олдини олиш тарафдори эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтди. Шунингдек, бу борада партия қатор амалий ишларга эътибор қаратиб келаётганлигини ҳам қайд этар экан, “Саломатлик йўлида бирлашайлик” лойиҳаси доирасида ташкил этилган ишчи гуруҳ жойларда бўлиб, тиббиёт бирлашмаларини ўрганганлиги тўғрисида ҳам батафсил тушунчалар бериб ўтди.

Айтиш жоизки, ушбу бошланғич партия ташкилоти ҳар бир фуқаро саломатлигига алоҳида эътибор қаратиб келмоқда. 380 қатновга мўлжалланган 24667 нафар аҳолига профилактик, диагностик ва даволаш тиббий ёрдамини кўрсатиб келмоқда. Шунингдек, лаборатор ва диагностик: ЭКГ, ФГС, УТТ, флюрография ва рентген текширувларидан ўтказилиб, керакли даво тавсиялари берилмоқда. 2017 йил давомида 620 та эндоскопик текширув, 3631 та УТТлари, 3173 та ЭКГ қилинган бўлса, 82650 та лаборатория текширувлари ва 31833 та физиотерапия муолажалари ўтказилган. 1283 таси диспансер назоратига олинган, бугунги кунда 10255 та аҳоли диспансер назоратида туради.

Аҳоли ўртасида касалланиш кўрсаткичларини камайтириш мақсадида шифокор ҳамда патронаж ҳамшираларидан иборат БПТ аъзолари хонадонларда юриб, касалликларни эрта аниқлаб ва уларнинг олди олинишига хизмат қилмоқда. Шу билан бирга ҳар бир юқумли касаллик ҳақида тарғибот ва ташвиқот ишлари олиб борилмоқда.

Поликлиникада жами ногиронлик 534 тадан иборат бўлиб, 35 тасини болалар ташкил қилади.

Маълумки, поликлиникада профилактик эмалашлар болалар туғилганидан 2 ойликдан бошлаб ўтказилади. 2 ёшгача бўлган болаларни эмлаш қамрови 97 фоизни ташкил этади. Энг муҳими, БПТ аъзолари ўз масъулиятли вазифаларини тўлақонли равишда англаган ҳолда ёлғиз кексалар ва ногиронларларнинг бепул дори воситалари билан таъминланишида амалий ёрдам бериб келишмоқда.

Ҳафиза Тўхтаева, поликлиника бош врачи:

— Фуқароларнинг соғлиғига эътибор қаратиш – бугунги кунда энг долзарб вазиаларимиздан биридир. Масъулиятни ҳис этган ҳолда барчамиз ҳар бир фуқаро соғлиғини назорат остига олганмиз. Ўзбекистон “Адолат” СДП шаҳар Кенгаши ташаббуси билан ташкил этилган бугунги тадбир янада фаолиятимизга эътиборли бўлишимизда ҳамда ўз ишимизни вақтида амалга оширишимизда туртки бўлди. Айниқса, партия вилоят Кенгаши раиси Мақсуд Ҳамидовнинг “Саломатлик йўлида бирлашайлик” лойиҳаси доирасида олиб борилган амалий ишлар хусусида таъкидлаб ўтганлари барча БПТ ходимларининг масъулиятини оширди.

Тадбир сўнгида иштирокчилар ўзларининг фикр ва мулоҳазаларини билдиришди. Қизиқтирган саволларига батафсил жавоб олишди.

Моҳигул АБДУЛЛАЕВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Бухоро вилоят Кенгаши

матбуот котиби

Соғлом оила – порлоқ келажак was last modified: Январь 18th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »