Табиатни асраш – ўзлигимизни асраш демакдир

27 Январь, 17:54 • Аёллар қаноти, Бухоро вилояти, Партия лойиҳаси, Янгиликлар • 111 марта кўрилди • Комментариев к записи Табиатни асраш – ўзлигимизни асраш демакдир нет

Бугунги кунда барчамиз учун энг долзарб ва аҳамиятли мавзуга айланиб бораётган экологик муаммо, албатта, фуқароларнинг табиатга нисбатан қилаётган беписандликлари сабаб юзага келмоқда. Она табиатимизни асраш бу конституцион бурчимиздир. Ўзбекистон Республикасининг бош қомуси Конституциянинг 50-моддасида “Фуқаролар атроф табиий муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлишга мажбурдирлар” деб ёзилган экан, ҳар биримиз буни астойдил ҳис этган ҳолда, ўз она юртимиз табиатини турли зарарли чиқинди воситалардан асрашимиз даркор. Маҳалламиз, кўчаларимиз, хонадонларимизда кўплаб дарахт ниҳолларини экиб, экологик муаммоларнинг олди олинишида ҳисса қўшмоғимиз лозим.

Ўзбекистон “Адолат” СДП Жондор туман Кенгашининг “Аёллар қаноти” ҳамда Халқ депутатлари Жондор туман Кенгаши депутати Мавлуда Болтаева ташаббуси билан партиянинг “Тозалик йўлида бирлашайлик” лойиҳаси доирасида  она табиатни асраш ҳамда атроф-муҳитга эътибор қаратиш мақсадида хайрия тадбири ташкил этилди. “Мурғак” маҳалласида ўтказилган ушбу тадбир барчани бирдамлик ва меҳнатсеварликка чақирди. Депутатнинг бу борада фуқаролар билан олиб борган суҳбати уларни хайрли ишга бошлаб берди. Дастлаб кўчалар, сўнг маҳалла ҳудудлари турли чиқинди воситаларидан тозаланди. Ариқлар атрофи ободонлаштирилди.

Партиянинг Жондор туман Кенгаши “Аёллар қаноти” раиси Моҳира Ҳамидова маҳалланинг қизлари ҳамда ёши улуғларини бирдамликка чақирар экан, уларнинг иштирокида ушбу ҳудудда 105 та тут дарахтининг ниҳоллари экилди. Адолатчиларнинг бу хайрли ишлари барча маҳалла аҳлини бениҳоя қувонтирди.

Мавлуда Болтаева, Халқ депутатлари Жондор туман Кенгаши депутати:

— Маҳаллада дастлаб ҳудудни тоза тутиш, экологияни асраш борасида суҳбатлар олиб бордик. Фуқароларнинг хонадонларида бўлиб, экологик муаммоларнинг олдини олинишида шубҳасиз, ўзимиз доимо масъулиятни ҳис этиб келмоғимиз лозимлигини тушунтириб ўтдик. Туман Кенгаши “Аёллар қаноти” ташаббуси билан атрофимизни ободонлаштириб, тут дарахтининг ниҳолларини экишимиз фарзандларимизнинг экологик маданиятини ошириб, уларнинг билимини шакллантириб боради, деган умиддамиз.

Атроф-муҳит муҳофазаси ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, экологик муаммоларни олдини олиш, айниқса, ёшларнинг экологик билимларини ошириш муҳим аҳамият касб этади. Шундай экан, экологик муаммоларнинг олдини олинишида барчамиз масъулмиз. Бебаҳо табиат ресурси ҳисобланган еримизни обод  этиш, турли ниҳоллар экиш инсон фаровонлигини таъминловчи муҳим омилдир. Ана шу тамойилдан келиб чиққан ҳолда хайрли ишга қўл урган жондорлик сафдошларимиз табиатни асраш ва экологик муаммоларнинг келиб чиқмаслиги учун астойдил бел боғлашди. Зеро, уларнинг бу ҳаракати табиатга нисбатан эътиборли бўлишда асос вазифасини ўтайди.

Моҳигул АБДУЛЛАЕВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Бухоро вилоят Кенгаши матбуот котиби

Табиатни асраш – ўзлигимизни асраш демакдир was last modified: Январь 27th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »