Таълим – тараққиёт таянчи

29 Январь, 17:38 • Депутат минбари, Қорақалпоғистон Республикаси, Муносабат, Янгиликлар • 185 марта кўрилди • Комментариев к записи Таълим – тараққиёт таянчи нет

Муҳтарам Президентимизнинг “Умумий ўрта, ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони Қорақалпоғистонликлар томонидан ҳам илиқ кутиб олинди.

Сабаби мамлакатимизда таълим соҳасида сўнги вақтларда амалга оширилаётган ислоҳотлардан, Қорақалпоғистон ахли ҳам ҳар томонлама манфаатдор ва миннатдор эканлигини, бугун аҳоли билан ўтказаётган мулоқотларимиз давомида теран англаб етмоқдамиз.

Ўтган йиллар давомида амалга оширилган 12 йиллик мажбурий таълим сифатлари ва самарадорлиги таҳлиллари шуни кўрсатдики, ўрта махсус, касб-ҳунар тизими бугунги шиддат билан ривожланаётган замон талабларига тўла жавоб бермаслигини ва соҳани ислоҳ қилиш зарурлигини келтириб чиқарди.

Бугун барчамиз учун сир эмаски, ҳудудий жойлашуви жиҳатдан бир-биридан анча фарқ қилувчи коллежлар, айниқса олис қишлоқларда яшовчи ўқувчиларнинг дарс машғулотларига тўлиқ иштирок этишига қийинчилик тўғдиргани, айниқса, ушбу ҳолат қиши ўта совуқ ўтадиган, кўпчилик элатли пунктлари қишлоқ марказидан анча олис, шимолдаги Қорақалпоқ овуллари болалари учун ҳам энг асосий муаммолардан бири бўлиб қелгани айни ҳақиқатдир.

Шунингдек, кадрлар таёрлашда минтақалардаги иқтисодиёт тармоқларининг реал эҳтиёжларидан келиб чиқиб, ёндашилмаганлиги ҳам битирувчиларни ишга жойлаштиришда қатор муаммоларнинг келиб чиқишига сабаб бўлди.

Мана бугун минг шукурлар бўлсинки, давлатимиз раҳбари томонидан соҳадаги мавжуд муаммоларни тизимли ҳал этиш чоралари кўрилиб, илғор хорижий мамлакатларнинг тажрибаси асосида касб-ҳунар таълими тизимини тубдан такомиллаштириш ва ривожлантириш масаласи ижобий ҳал этилмоқда.

Давлатимиз раҳбари томонидан қабул қилинган янги фармон асосида мамлакатимизда 2018/2019 ўқув йилидан бошлаб мажбурий умумий ўрта таълим узлуксиз 11 йиллик таълим негизида амалга оширилиб, 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб касб-ҳунар коллежларига ўқишга қабул қилиш умумий ўрта таълим мактабларининг 11-синф битирувчилари ҳисобидан, ихтиёрийлик асосида, тегишли мутахассисликка (касбга) эга бўлиш учун 6 ойдан 2 йилгача бўлган таълим муддатларида амалга оширилиши белгиланмоқда.

Албатта, ихтиёрийлик асосида касб танлаш ҳар бир инсоннинг бутун умри давомидаги ҳаёт йўлини белгилайди.

Ўзи қизиққан касби буйича ўқувчига замон талабидан келиб чиқиб, энг асосийси, замонавий ахборот-коммуникация технологияларини татбиқ қилган ҳолда ишлаш бўйича амалий кўникмаларни эгаллашига шароит яратиш, унинг ушбу касбга бўлган меҳр ва садоқатининг янада ортишига асос бўлади.

Кадрлар таёрлашда иқтисодиёт соҳалари ва тармоқлари учун заруратни, кадрларга бўлган реал эҳтиёжни, иш берувчи корхоналарнинг таклифларини ҳисобга олган ҳолда иш тутиш, ҳар бир мутахассис учун ўзи севган касби буйича ишга жойлашиб, ўз аравасини ўзи тортиб, ҳеч кимга қарам бўлмасдан, нонини ҳалол еб, ҳалол ризқнинг ҳаловатини кўриш имконини беради.

Мамлакатимиз иқтисодий қудратининг юксалишига хизмат қилишга қодир бўлган, юксак малакали кадрларни таёрлаш учун, ўқув жараёнига инновацион ғоялар, технологиялар ва ишланмаларни фаол қўллаб касб-ҳунар таълими ва ишлаб чиқаришнинг ўзаро яқин ҳамкорлигини таъминлаш асосий мақсадлардан бири этиб белгиланмоқда.

Яна бир аҳамиятли жиҳатлардан бири фармон билан касб-ҳунар таълими тизимини янада такомиллаштиришни мувофиқлаштирувчи Республика комиссияси ҳамда тегишли ҳудудий ишчи гуруҳлар ташкил этилганлигидир.

Биз уйлаймизки, ҳақиқатан ҳам Республика комиссияси ҳамда тегишли ҳудудий ишчи гуруҳлар аъзолари ўзларига берилган кўрсатма ва топшириқларни сидқидилдан бажарган ҳолда, ўрганиш ишларини олиб бориб, юртимизда касб-ҳунар таълими тизимининг тўғри ташкил этилишига, ҳар томонлама ўзини  оқлайдиган таълим жараёнининг шаклланиши ва кучли интеллектуал салоҳиятга эга янги замон кадрларининг таёрланишига ўз ҳиссаларини қўшадилар.

Янги фармон эса, барча соҳаларда юксалишлар сари қадам ташлаётган юртимизнинг яқин келажакдаги малакали авлодларини тарбиялашга асос бўлиб хизмат қилишига ишонаман.

Ўлбосин СЕЙТЖАНОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Нукус шаҳар Кенгашидаги депутатлик гуруҳи раҳбари

Таълим – тараққиёт таянчи was last modified: Январь 29th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »